ТОЖИКИСТОНДАГИ РОССИЯ ҲАРБИЙ БАЗАСИНИНГ ЯНГИ ТАНКЛАРИ БИЛАН ҚИШ ДАВОМИДА 40 ГА ЯҚИН МАШҚ ЎТКАЗИЛАДИ

9 декабр куни Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасида янги Т-72Б3М танклари экипажларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қишки тайёргарлик даврида Россия танкистлари техниканинг янги моделларида қайта тайёргарликдан ўтадилар, ҳайдаш ва ёнғинга қарши ўқув машғулотларини ўтказилади, деб хабар беради Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.

Бундан ташқари, янги танклар камида 40 турли машқларда, жумладан, бошқа таркибий қисмлар билан иштирок этиши режалаштирилган.

6 декабр куни, Россиянинг 201-ҳарбий базасини қуроллантириш учун  такомиллаштирилган жанговар хусусиятлари билан ўттизта Т-72Б3М русумли танклар келтирилди.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Александр Лапиннинг айтишича, Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси жанговар қудратини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилмоқда.

Охирги пайтларда 201-базанинг уч пиёда баталони БМП-2 ва БТР-82А замонавий жанговар техникалари билан тўлиқ қайта қуроллантирилди, танкларга қарши бўлинмалар «Корнет» номли бошқариладиган ракета қомплекси, «Верба» зенитли мажмуалар, шунингдек, АСВК-М «Корд» снайпер милтиқлари  ва АК-12 автоматларини олишди.

Тожикистондаги 201-ҳарбий база Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий иншооти ҳисобланади. У икки шаҳарда — Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлашган. У ўқотар, танк, артиллерия, разведка, ҳаво мудофааси, РCБЗ ва коммуникация бўлинмаларидан иборат.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: