ТОЖИКИСТОНДА COVID-19ГА ҚАРШИ 3,5 МИЛЛИОНГА ЯҚИН ОДАМ ЭМЛАНДИ. ЯНА 1,5 МИЛЛИОН КИШИ ЭМЛАНИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН

Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода 10 декабр куни COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бӯйича эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш бӯйича штаб йиғилишини ӯтказди.

“Ховар” ахборот агентлигининг хабар беришича, штаб тегишли вазирлик, ва идоралар, шаҳар ва ноҳиялар маҳаллий бошқарув органларининг фаолиятини кучайтириш,  аҳолининг шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига риоя қилиши, эмланиш, профилактика ва эпидемияга қарши катъий чора-тадбирлар кӯришни назорат қилиш, шунингдек, кам таъминланган оилаларга Тожикистон Республикаси  Ҳукумати томонидан ажратилган ижтимоий ёрдамни ӯз вақтида етказиб бериш бӯйича қарор қабул қилди.

Йиғилишда республика COVID-19 га қарши курашда муваффақиятга эришган давлатлардан бири бӯлиб, бунинг  сабаби “тожик халқи илмий асоссиз баҳсларга эмас, илмий тавсияларга ишонди”, деб таъкидланди.

Шу билан бирга, касаллик тез тарқалишда давом этаётгани, янги штаммлар аниқланаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан мамлакатнинг ҳар бир фуқароси эмланиши керак, бу эса вирус тарқалишини олдини олишнинг ягона йӯлидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кӯра, Тожикистонда эмланганлар сони 4 миллионга яқинлашмоқда.

“Азия-Плюс”га Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, 2021 йилнинг 10 декабр ҳолатига кӯра, мамлакатимиз аҳолисининг 3 миллион 222 минг 924 нафари  (55,3 фоиз) эмланган.

Умуман, Тожикистонда 5 миллион 826 минг 301 киши эмланиши зарур. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кӯра, Душанбе шаҳрида эмлаш ишлари якунланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатнинг бошқа ҳудудларида эмланган аҳоли сони бӯйича қуйидаги статистик маълумотларни тақдим этади:

  • ТБМВ. Жами 164минг 736 киши эмланиши керак, шундан 111 минг 173 нафар (биринчи доза) ва 108 минг 337 нафари (иккинчи доза) вакцинани   аллақачон қабул қилган. Хоруғда эмлаш режаси деярли 100 фоизга бажарилган.
  • Республика бӯйсунишидаги ноҳияларда 1 миллион 266 минг 775 киши эмланиши зарур. Биринчи дозани 576 минг 337 нафар(45,5 фоиз), иккинчи дозани 495 минг 631 нафар (39,1 фоиз) қабул қилган.
  • Хатлон вилояти. Жами 2 миллион 457 минг 24 киши эмланиши керак, шундан 1 миллион 664 минг 32 нафар (52,1 фоиз) биринчи дозани, 828 минг 709 нафар (40,5 фоиз) иккинчи дозани қабул қилган.
  • Суғд вилояти . Жами 1 миллион 723 минг 160 киши эмланиши керак бӯлиб, улардан 837 минг 376 нафари (48,6 фоиз) биринчи дозани, 618 минг 627 нафари (35,9 фоиз) иккинчи дозани қабул қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кӯра, айни пайтда 2 677 138 киши(45,9 фоиз) вакцинанинг иккинчи дозасини олган.

Эслатиб ӯтамиз, Тожикистонда 18 ёшдан ошганлар учун эмлаш мажбурийдир. Вазирлик эмланмаган фуқаролар поликлиникалардаги оилавий шифокорларга мурожаат қилишлари кераклигини таъкидлайди.

Штаб йиғилишида, шунингдек, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси мутахассислар тавсияларига амал қилиб, жамоат жойларида ниқоб ва бошқа зарарсизлантирувчи воситалардан фойдаланиши  зарурлигини таъкидланди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: