ТОЖИКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Тожикистон Бош вазири коронавируснинг янги “омикрон” штамми пайдо бӯлганлиги туфайли аҳолини эмлашга чақирди.

Душанбеда Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида COVID-19га қарши кураш бӯйича республика комитети йиғилиши бӯлиб ӯтди.

«Учрашувда Тожикистон, минтақа ва жаҳондаги коронавирус билан боғлиқ вазият, эмлаш чораларини кучайтириш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва комитет ходимлари ӯртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди”,– дейилади “Ховар” ахборот агентлиги хабарида.

Учрашув чоғида мамлакат Бош вазири коронавируснинг янги штаммлари тез тарқалаётгани ҳақида огоҳлантирди.

«Штаб фуқаролар эътиборини коронавирус аввалгидай тез тарқалаётгани, дунёда турли штаммлар аниқланаётганига қаратади”, деди Расулзода.

У “омикрон” штамми Тожикистонда ҳам пайдо бӯлиши мумкинлигини эслатди.

Учрашув доирасида мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси коронавирусга қарши эмланиши, шунингдек, ушбу соҳа мутахассисларининг тавсияларига амал қилиши, жамоат жойларида ниқоб ва бошқа зарарсизлантирувчи воситалардан фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.

Расулзода фақат эмлаш ва тиббиёт ходимларининг тавсияларига амал қилиш орқали юқумли касаллик тарқалишининг олдини олиш мумкинлигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистонда қарийб бир ой давомида коронавирус билан касалланишнинг янги ҳолатлари қайд этилмаган.

Пандемия бошланганидан 10 декабрга қадар мамлакатда янги коронавирус  инфекцияси билан касалланганлар сони 17 095 нафар бӯлиб, улардан 16 966 нафари тузалиб кетган. Касалликдан 124 киши вафот этган.

Шунингдек,  эслатиб ӯтамиз, Тожикистонда коронавирусга қарши эмлаш мажбурий деб эълон қилинган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги маълумотига кӯра, республика фуқароларининг 55,3 фоизидан ортиғи коронавирусга қарши эмланган.

Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами доирасида беш турдаги 6,1 миллион доза вакцина киритилган.

Шундай қилиб, бугунги кунда Россиянинг «Спутник V», Covishield (Astra Zeneca Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган), Хитойнинг CoronaVac ва Американинг Moderna и Pfizer каби вакциналари мамлакатда мавжуд.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: