ТОЖИКИСТОН АРАЛАШ ТАЪЛИМНИ ЖОРИЙ ҚИЛМОҚЧИ

Тожикистонда аралаш таълимни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар беради Республика Таълим академиясида.

Таълим ва илм вазирлиги, Республика таълимни ривожлантириш институти мутахассислари томонидан таълим муассасаларида бундай ӯқитиш тизимини жорий этиш имкониятлари кӯриб чиқилди.

«Иштирокчилар аралаш таълим тӯғрисида ойдинлик киритдилар, шунингдек, унинг бошқа усуллардан, рақамли таълим платформалари қӯлланган интернет ва электрон ӯқитиш усули ва ниҳоят анъанавий таълим шаклларидан фарқини тушунтириб бердилар”, – дейилади вазирлик хабарида.

Таълим соҳасидаги мутахассислар мазкур тренингнинг афзалликлари ва камчиликларини ӯрганиб чиқдилар, тожик ӯқитувчилари ӯз фаолиятларида қайси таълим шаклини қӯллашлари мумкинлигини аниқладилар.

Таъкидланишича, аралаш таълим  бу синфда ӯқитишнинг анъанавий шаклларини электрон таълим элементлари билан мувофиқлаштиришдир.

Бунда компютер графикаси, аудио ва видео, интерактив элементлар ва бошқа махсус ахборот технологияларидан фойдаланилади.

Мутахассисларнинг аниқлик киритишича, аралаш таълим бӯйича ӯқув жараёни анъанавий ва электрон таълим босқичлари кетма-кетлиги бӯлиб, улар вақт ӯтиши асносида алмашинади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: