ТОЖИКИСТОН РОССИЯДАГИ МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИ СОНИ БӮЙИЧА ИККИНЧИ ӮРИНДА

Хорижликлар Россияга ишлаш, таълим олиш, шунингдек, сайёҳлик мақсадларида келишади.

Тожикистон 2021 йилда Россияга келган меҳнат муҳожирлари сони бӯйича иккинчи ӯринни эгаллади. Буни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотлари кӯрсатади.

Шу тариқа, январдан сентябргача қарийб 1 миллион 6оо минг Тожикистон фуқароси Россияга ишлаш учун келган.

РФ Ички ишлар вазирлиги статистик маълумотига  кӯра, биринчи ӯринни Ӯзбекистон эгаллади. 2021 йилда ушбу мамлакатнинг уч миллиондан ортиқ фуқароси Россияга ишлаш учун келган.

Етакчи учликни Қирғизистон якунлади. 2021 йилда мамлакатдан  600 мингдан зиёд киши РФ да ишга жойлашиш истагини билдирган.

Шунингдек, етакчи ӯринларни Арманистон (қарийб 300 минг нафар) ва Озарбайжон (тахминан 200 минг нафар) эгаллаб турибди.

RT маълумотларига кӯра, 2021 йилда Россияга энг кӯп сайёҳлар Беларусдан (30526 нафар), Германиядан (16369 нафар), Украинадан (15293 нафар), БААдан (12414 нафар) ва Қозоғистондан  (11192 нафар)  ташриф буюрган.

Қарийб  60 000 тожикистонликлар белгиланган муддатда таълим олиш учун РФга келган.  Тахминан шу миқдордаги Ӯзбекистон фуқаролари Россия олий ӯқув юртларига ӯқишга кириш истагида бӯлган.

Қозоғистондан Россия Федерациясига 55 мингдан ортиқ, Туркманистондан 30 мингдан ортиқ ва Мисрдан деярли шунча фуқаро таълим олиш мақсадида келган.

Ушбу даврда тадбиркорлик мақсадида Хитойдан  (11 235 нафар), Ӯзбекистондан (10 389 нафар), Германиядан (10320 нафар), Беларусдан (10167 нафар) ва Қозоғистондан  (9889 нафар) фуқаролар келган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: