ШАВКАТ РАҲИМОВ ӮЗБЕКИСТОНЛИК БОКСЧИНИ МАҒЛУБ ЭТДИ

Раҳимов кураш узоқ давом этишига умид қилган эди, аммо рақиб дош беролмади ва деярли бошида таслим бӯлди.

Тожикистонда туғилган, россиялик боксчи Шавкат Раҳимов RCC Boxing Promotions турнирида ӯзбекистонлик Сардор Музаффаровни мағлуб этди.

Мусобақа куни кеча Екатеринбургдаги РМК жанг санъатлари академиясининг аренасида бӯлиб ӯтди.

Раҳимов учинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди. Иккинчи енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарига экс-давогар жангга кетма-кет учта мағлубият билан келди.

«Жанг нокаут билан якунланишини кутмаган эдим. Лоақал саккиз-ӯн раунд муштлашишни хоҳлардим. Жиддий тайёргарлик кӯрдим, интизомга риоя қилдим, аъло формада келдим”, – деди Раҳимов.

«Бокс ТВ» Yutube каналига берган интервьюсида спортчи жангдан кӯпроқ нарсани кутганини  тан олди.

Бу  Музаффаров билан рингдаги  биринчи учрашув эмас, уларнинг охирги жанги тахминан беш йил илгари бӯлиб ӯтган эди.

Рахимовнинг рақиби нигериялик боксчи бӯлиши керак эди, аммо у турнирда иштирок этишни рад этди.

Аввалроқ 27 ёшли боксчи Жозеф Диас билан IBF йӯналиши бӯйича жаҳон чемпиони камари учун жанг қилган эди. Жанг дуранг билан якунланди.

Эслатиб ӯтамиз, Раҳимов профессионал боксчи. 2010 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон терма командаси таркибида республика шарафини ҳимоя қилган. Уч карра мамлакат чемпиони бӯлган. Ҳаваскорлик ва халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори. Иккинчи енгил вазн тоифасида IBO йӯналиши бӯйича собиқ жаҳон чемпиони.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: