СУҒД ВИЛОЯТИДА 60 ДАН ОРТИҚ КИШИ ГРИЛДА ПИШИРИЛГАН ТОВУҚ ГӮШТИДАН ЗАҲАРЛАНДИ

Суғд вилоятининг бир қанча шаҳар ва ноҳияларининг 60 дан ортиқ фуқароси грилда пиширилган товуқ гӯштидан заҳарланди. Бу ҳақда “Азия-Плюс”нинг Суғд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасидаги манбаси маълум қилди.

“Ӯтган ҳафтада  Хужанд ва Гулистон шаҳарлари, Бобожон Ғафуров ноҳиясидан  14  оила аъзолари, жами 62 киши заҳарланди. Суриштирув чоғида жабрланганларнинг барчаси Хужанд шаҳридаги “Афғон-бозор”и кираверишидаги битта савдо  нуқтасининг харидорлари эканлиги маълум бӯлди”, – хабар беради манба.

Унинг сӯзларига кӯра, жабрланганларнинг бир қисмига тиббий ёрдам кӯрсатилган, баъзилари тиббиёт муассасаларига ётқизилган. Бобожон Ғафуров ноҳияси Унжи жамоати касалхонасида бир неча жабрланганлар касалхонага ётқизилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқладилар, лекин уларга уйларига рухсат берилгани айтилди.

Суғд вилояти СЭС вакиллари воқеа юзасидан изоҳ беришдан бош тортдилар, аммо тадбиркорнинг фаолияти тергов якунига қадар тӯхтатилганини маълум қилдилар. Улар, шунингдек, ҳодиса юзасидан Хужанд шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, тафсилотларни фақат ушбу орган маълум қилиши мумкинлиги ҳақида қӯшимча қилишди.

Терговнинг боришидан хабардор манбанинг сӯзларига кӯра,  ушбу воқеадан сӯнг  СЭС ходимлари Хужанднинг йирик бозорлари – “Панҷшанбе” ва “Афғон-бозор”идаги товуқ гӯшти сотиш  дӯконлари ва грил сотиш шохобчаларини текширишга киришган.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: