ТОЖИКИСТОНДА ХАВФСИЗЛИК ОРГАНЛАРИГА 205 МИЛЛИОН ДОЛЛАР МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ

Тожикистонда ҳавфсизлик органларига ажратилган умумлаштирилган  бюджет ҳаражатларидан “махфийлик” грифи олиб ташланди.

Тожикистон Адлия вазирлиги илк маротиба мудофаа, ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари, суд ва ҳуқуқ-тартибот идораларига  давлат бюджети ҳаражатларининг умумлаштирилган ҳажмини эълон қилди.

Тожикистон Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган “2022 йил учун  Давлат бюджети тӯғрисида”ги қонуни матни шундан далолат беради.

Келгуси йил учун бюджет ҳаражатларининг умумлаштирилган ҳажми қарийб 2,3 миллиард сомоний (205 миллион долларга яқин) этиб белгиланди, бу бюджетнинг 6,8 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

Ӯтган йиллардаги Давлат бюджети тӯғрисидаги қонунларнинг матнларида ушбу мақсадлар учун умумлаштирилган ҳаражатлар қаршисида доимий равишда “чоп этиш учун эмас” деган ёзув кӯрсатилар эди.

Шу билан бирга, “Давлат сири тӯғрисида”ги қонун республика хавфсизлигини таъминловчи давлат бюджети ҳаражатлари бӯйича умумлаштирилган кӯрсаткичларни оммага маълум қилишни таъқиқламайди.

Ушбу қонун бӯйича “маҳфийлик” грифи ТР давлат бюджетининг айрим моддаларида қӯшинларни таъминлашга сарфланадиган маблағлар ҳаражатини ошкор қилиш учун ӯрнатилади.

Бундан ташқари, юқорида санаб ӯтилган органлар учун бюджет ҳаражатлари тӯғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни  яширишнинг абсурдлигини Тожикистон Ҳукумати ҳар йили халқаро ривожланиш ҳамкорларига ушбу қонун матнини рақамлар кӯрсатилган ҳолда тақдим этиш факти ҳам кӯрсатади.

Бунинг устига, Тожикистон мудофаа ҳаражатларининг аниқ ҳажми ҳар йили  Military Strength Ranking (ҳарбий салоҳият рейтинги)глобал рейтингида чоп этилади. Ушбу рейтингга кӯра, 2021 йилда Тожикистон мудофаасига 79 миллион доллар сарфлаш режалаштирилган эди.

Тожикистон КХШТ бӯйича ҳамкорлардан, биринчи навбатда, Россия ва Қозоғистондан мунтазам равишда беминнат ҳарбий-техник ёрдам олаётганини ҳисобга олсак, бу катта миқдордаги суммадир.

Бошқа мамлакатларда, агар мамлакатнинг мудофаа қобилиятига оид баъзи маълумотлар ошкор этилган бӯлса-да,  улар, биринчи навбатда, бу маълумотларнинг эҳтимолий ташқи душманлар қӯлига тушиб қолишининг олдини олишга ҳаракат қиладилар.

“Азия-Плюс” маълумоти:

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар  ҳуқуқ –тартибот идоралари инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини , жамият ва давлатда ҳуқуқ-тартибот ва қонунчиликни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга оширувчи давлат органларининг алоҳида гуруҳидир. Тожикистонда бундай тузилмаларга прокуратура, ички ишлар, миллий хавфсизлик, адлия, давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш, гиёҳванд моддаларни назорат қилиш, солиқ ва божхона органлари киради.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: