ТОЖИКИСТОН ТАШҚАРИДАН УН КЕЛТИРИШ ҲАЖМИНИ КАМАЙТИРДИ: НИМА САБАБДАН?

Жорий йилнинг ўн ойи давомида Тожикистонда 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 38% кам ун киритилди.

Республика иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигига кўра, Тожикистон ун импортини камайтирган.

Шундай қилиб, 2021 йил бошидан бери Тожикистонга импорт қилинадиган ун миқдори 2020 йилга нисбатан  38%га камайди.

«2021 йилнинг ўн ойи давомида республикага 45,4 минг тоннадан зиёд ун келди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38% га камдир», — дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу давр мобайнида буғдой импортининг ҳажми ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан 7,1% га ошди.

Жорий йилнинг январ-октябр ойларида республикага 814 минг тоннага яқин буғдой келтирилди.

Қозоғистон Тожикистон бозорига асосий ун ва буғдой етказиб берувчи бўлиб қолмоқда.

Республиканинг тегишли идораларининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг декабрига келиб Тожикистон унга бўлган ички талабининг 90% га яқини маҳаллий ишлаб чиқариш, жумладан, қайта ишлаш орқали қондирилади.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён мамлакатда 855,3 минг тоннадан ортиқ буғдой етиштирилган.

Бу орада, аввал хабар қилинганидек, Тожикистон озиқ-овқат бозорларида уннинг нархи ошган.

Охирги маълумотларга кўра, бир қоп унни 270-310 сомонийга сотиб олиш мумкин. Энг юқори нархлар Тоғли Бадахшон Мухтор вилоятининг ноҳияларида белгиланди.

Мутахассисларнинг фикрича, ун нархининг ошиши буғдой экспорт қилувчи мамлакатларда қурғоқчилик ва паст ҳосилдорлик билан боғлиқдир.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: