ДУШАНБЕДА УЧ ФУҚАРО ПИЧОҚ ВА РЕЗИНА ТАЁҚ (ДУБИНКА) ОЛИБ ЮРГАНИ УЧУН ҲИБСГА ОЛИНДИ

Душанбе шаҳрида «Пичоқ» операцияси доирасида ўтган ҳафта охирида пойтахт милицияси уч кишини совуқ қурол олиб юрганликлари учун 5 кундан 10 кунгача маъмурий ҳибсга олди.

Душанбе шаҳри ички ишлар бўлими маълумотига кўра, 12 декабр куни пойтахтлик Некруз Нодировдан пичоқ  мусодара қилиниб, унга 15 кун қамоқ жазоси берилган. Шунингдек, Алишер Нажмиддинов ўзи билан пичоқ олиб юргани учун 10 кунга, Жаҳонгир Саймурод эса ўзи билан резина таёқ олиб юргани учун 5 кунга қамалди.

Ички ишлар бўлимининг қайд этишича, «Пичоқ» операцияси Душанбе милицияси томонидан пойтахтда, айниқса, ёшлар орасида совуқ қурол қўлланишлари натижасида кўнгилсиз ҳодисалар ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: