ИККИ НАФАР ДУШАНБЕЛИК ОНАЛАРИНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛГАНИ УЧУН ҲАР БИРИ 5 КУНДАН ҲИБСГА ОЛИНДИ

Пойтахтнинг навбатдаги фуқаролари оналарига ножўя муомала қилгани учун жавобгарликка тортилди.

Пойтахтнинг кекса ёшли фуқароси ҳуқуқ-тартибот идораларига унинг ўғли томонидан доимий равишда зўравонлик ва ҳақоратга учраганлиги ҳақида шикоят билан мурожаат қилди.

«Абдужаббор Латифов 10 декабр куни онаси билан яна бир бор жанжаллашиб, уни ҳақорат қилди. Онасининг мурожаати асосида у ҳибсга олинган. У нотўғри иш қилганини тан олиб, келажакда бундай шармандали ҳаракатларни содир этмаслигини айтди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Яна бир воқеа 76 ёшли аёл билан содир бўлган. Унинг деразалари остида маст ҳолатда турган ўғли Довар Самадов уни ҳақоратлаб баланд овозда бақирди.

«Шу билан бирга, у қўшниларнинг тинчлигини ва жамоат тартибини бузди. Самадов қўлга олинди», — дея қайд этади матбуот хизмати.

Тожикистон Республикаси маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 460-моддаси талабларига мувофиқ ҳибсга олинганларга нисбатан протокол тузилди ва суд уларни ҳар бирига 5 суткадан қамоқ жазоси тайинлади.

Аввалроқ Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи яна бир фуқаро Фурқат Мўминов ҳам худди шундай ҳуқуқбузарлик учун 15 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Мўминовнинг онасига нисбатан ёмон муносабат билдиргани учун бу учинчи марта жавобгарликка тортилган.

Ички ишлар бошқармасининг қайд этишича, пойтахт милицияси фуқароларнинг ахлоқсиз ва ноқонуний хатти-ҳаракатларининг олдини олишга, ҳуқуқий адолатни, жамиятнинг барча қатламлари учун соғлом оилавий муҳитни таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: