КОРПОРАЦИЯЛАР ДУНЁНИ ЗАБТ ЭТИШ УЧУН ВИРУСДАН ФОЙДАЛАНМОҚДАМИ?

Дарҳақиқат, хавф-хатари олимлар учун ҳалигача мутлақо тушунарсиз бӯлган “омикрон”нинг аниқланиши “олтин миллиард” учун ривожланаётган мамлакатларга санкция қӯйишга баҳона бӯлди.

Америкалик интернет фойдаланувчилари коронавируснинг янги штамми Алек Болдуиндан кам одамни ӯлдирган (эслатамиз, Голивуд актёри яқинда суратга олиш майдонида бир аёлни отиб ташлаган эди), деб кинояли ҳазил қилмоқдалар, – ёзади РИА Новости мухбири.

Шунга қарамай, “омикрон” ӯз ишини қилди, Африканинг ӯнлаб давлатлари билан ҳаво қатнови тӯхтатилди.

У ерда эндигина бош кӯтарган сайёҳлик яна қулади. Шу билан бирга, таъминот занжирида узилишлар юз берди, бу эса тақчиллик, нархларнинг кӯтарилиши, озиқ-овқат танқислигига олиб келди. Шундоғам иқтисоди қашшоқ мамлакатлар яна бутун  пандемия даври давомида турган жойлари – тубанликда қолиб кетдилар.

Дарҳақиқат, хавф-хатари олимлар учун ҳалигача мутлақо тушунарсиз бӯлган “омикрон”нинг аниқланиши “олтин миллиард” учун ривожланаётган мамлакатларга санкция қӯйишга баҳона бӯлди. Бирмунча муддат давомида уларни  том маънода глобал иқтисодиётдан ҳайдаб чиқардилар.

Чекловларга маҳкум этилган давлатлар рӯйхатида қарама-қаршиликлар мавжуд. “Омикрон” дастлаб Жанубий Африкалик олимлар томонидан аниқланди. Апартеид замонларидан буён  у ерда медицина ривожланган,коронавирус билан ҳам  Италия ёки Францияга қараганда муваффақиятли курашаётган эдилар. Бутун дунё бӯйлаб “саёҳат”га чиққан янги  “омикрон” штамми учун Жанубий Африкани жазоладилар.

«Бизнинг олимларимиз масъулият ҳис этиб, барчани зудлик билан янги штамм ҳақида хабардор қилди. Шуми оқибат?!– дарғазаб бӯлди мамлакат президенти Сирил Рамафоса.– Шимолий мамлакатлар  илмий далилларимиз сабаб  бизни жазолаш учун  биз билан алоқаларни таъқиқладилар!”

Малавининг бу рӯйхатга киритилиши умуман тушунарсиз: санкциялар эълон қилинганда бу мамлакатда янги штамм билан касалланишнинг  йигирмадан кам ҳолати қайд этилган. Гонконгнинг ҳам  рӯйхатда борлиги ҳайратланарли. У  умуман Африкада  эмас, етти ярим миллионлик давлат бӯйича фақат иккита юқтириш ҳолати аниқланган.

ЖССТда коронавирус штаммларининг уч тоифаси мавжуд: “”кузатувлар учун”, “қизиқарли” ва “хавфли”. “Омикрон” , бирорта ӯлим ҳолати аниқланмаган бӯлса-да, дарҳол учинчи тоифага киритилди.

Буларнинг барчаси, беихтиёр, оғир хасталикдан турли манфаатдорлар  ӯз мақсадлари йӯлида фойдаланаётгани ҳақида шубҳа туғдиради.

Келинг, ӯтган йил давомида коронавируснинг қайси энг  машҳур штаммлари   жаҳон оммавий ахборот воситаларининг сарлавҳаларидан жой олганликларини эслайлик.

Ҳиндистон, Бразилия, Жанубий Африка. Энг биринчи штаммга узоқ вақт давомида “хитойлик” тамғасини босишга уриндилар. Хитойликлар бунга қарши шерларча курашдилар, аммо Британия ва Америка таблоидлари ҳалигача COVID-19 ни “Хитой вируси” деб аташади.

Яъни, ЖССТ томонидан хавфли деб тан олинган асосий штаммлар рӯйхати БРИКСга аъзо давлатлар рӯйхати билан (Россиядан ташқари) мос келади. Бу давлатлар ӯзларининг мустақил сиёсатини олиб боришга , хусусан, Америка фармацевтик корпорациялар ҳукмронлигига қарши курашмоқдалар.

Чунончи АҚШ Хитойга қарши савдо урушини қӯзғатиб, вирус пайдо бӯлган заҳоти дунёга  уни Хитойдан келиб чиққанлиги ҳақидаги версиясини қӯллашни бошлади.

2021 йилнинг баҳорида Ҳиндистон ӯзининг миллий вакцинасини синовдан ӯтказди, ва шу заҳоти англо-саксон оммавий ахборот воситалари ҳинд штамми ҳақида даҳшатли ҳикояларни нашр эта бошладилар.

 Уюлган жасадлар, ёнаётган жасадлардан чиққан тутун, тӯлиб кетган шифохоналар эсингиздами? Шу билан бирга, Ҳиндистонда шундоқ ҳам шифохоналар гавжум, ӯликларни куйдириш маросими одатий маҳаллий турмуш тарзининг бир қисми эканлигини гӯёки ҳеч ким эсламайди.

Жаир Болсонару  ӯзининг улкан  мамлакати иқтисодиётини Америка корпорациялари назоратидан фаол олиб чиқиб, Хитой билан ҳамкорликни кенг кӯламда йӯлга қӯяди. Бунинг учун Америка оммавий ахборот воситалари Трампдан ҳам баттарроқ йӯл тутдилар. Ва шу ерда кутилмаганда Бразилия штамми мавзуси туғилди.

Худди шундай воқеа Жанубий Африка президенти билан ҳам рӯй берди. Сирил Рамафоса Америка фармацевтика компанияларининг “вакцина империализми”нинг фаол курашчиси.  У Африка давлатлари хайрия “садақа”ларига муҳтож эмаслигини, қашшоқ бӯлса-да, вакциналарни мустақил равишда ишлаб чиқариш ва тарқатиш имкониятига эгалигини  жасорат билан баён қилган сиёсатчи.

Бунинг учун эса ғарбнинг Big Pharma компанияси ӯз технологияларини улар билан баҳам кӯриши керак. Бу  жараённи ЖССТ ташкил қилиши, Жаҳон савдо ташкилоти эса миллионлар ҳаётини асраб қолиш учун муаллифлик ҳуқуқи нормаларидан воз кечиши керак бӯлган.

Ушбу инқилобий ғояни Сирил Рамафоса сентябр ойида Джо Байден ташкил қилган  COVID-19 га бағишланган саммитда  олға сурган эди.

Ӯшанда бутун саммит АҚШ президентининг Америка вакциналарини реклама қилишидан иборат бӯлиб, Байден  уларни хоҳлаган ва хоҳламаган барчага етказиб беришга  ваъда берган.

Барча сӯзга чиққанлар – турли давлатларнинг бош вазирлари ва президентлари унга ҳурмат юзасидан миннатдорчилик билдирган. ЖАР президентининг чиқиши эса кемадаги исён каби кӯринган. Ва икки ой ӯтмасдан, Жанубий Африка штамми пайдо бӯлди.

Шу билан бирга ҳеч ким очиқ-ойдин ҳақиқатни кӯришни хоҳламайди. Коронавирус юқтириш ва бу касаллик оқибатида ӯлим ҳолатлари бӯйича сӯзсиз жаҳон чемпиони   АҚШнинг ӯзи ҳисобланади.

Мамлакат ӯлим ва касалланиш бӯйича барча рекордларни ортда қолдириб, ӯз аҳолисини  том маънода геноцид қилмоқда.  Шунга қарамай, ЖССТ маълумотларига кӯра, Америка штамми ҳеч қандай хаф туғдирмайди.

Умуман олганда, парадоксал вазият юзага келмоқда. Ғарб давлатлари миллиардлаб доза вакциналарни захира қилмоқдалар. Айни пайтда Африка мамлакатлари аҳолисига эмланиш учун вакциналар етишмайди: бугунги кунда уларнинг атиги 7 фоизи эмланган (муқояса учун: ЕСдавлатларида 66 фоиз аҳоли эмланган)

Табиийки, уларда касаллик тез суратларда тарқалмоқда, қасдига олиб ғарб давлатлари чегараларни ёпиб, уларни жазоламоқда.

Уларнинг ҳаётини издан чиқариш баробарида иқтисодиётни ҳам вайрон қилмоқдалар. Африка давлатлари раҳбарлари бу ҳолатни ҳақли равишда “Вакцина апартеиди” деб атамоқдалар. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса бундай сиёсатни мустамлакачиликнинг янги талқини эканлигини қайд этмоқдалар.

Назарий жиҳатдан, ЖССТ ва унинг Бош директори Тедрос Гебрейесус ҳар доим вакциналарни адолатли тақсимлашга чақириб келади.

Бироқ, бу чақириқлар ҳеч қандай ҳақиқий натижа келтирмаяпти.  Бу ҳолат ЖССТ билан азалдан мураккаб муносабатларда бӯлган Африканинг ғашига тегмоқда.

Маҳаллий элита ва аҳоли Женева ташкилоти америкалик ҳомийларга ҳаддан ташқари қарам бӯлиб қолган деб гумон қилмоқда. Бу каби шубҳалар учун асосли далиллар бор.

2017 йилда Американинг Politico нашри “Танишинг, Билл Гейтс – дунёдаги энг қудратли доктор” номли тадқиқотни эълон қилди. ЖССТдаги манба журналистларга Женевада ташкилотнинг энг йирик хусусий ҳомийси бӯлган америкалик олигархга кӯрсатилган  ҳақиқий қироллик ҳурмат – эҳтироми ҳақида айтиб берди.

«Бош директор лавозимига номзод  бирор кимса  Гейтснинг тасдиғидан ӯтмаса,  муваффақиятга эришмайди”, дейилган ӯша пайтдаги характерли иборада. Мақола чоп этилганидан икки ой ӯтгач, Тедрос Гебрейесус ЖССТнинг Бош директори бӯлди.

Шахсан унинг ӯзига баъзи бир африкаликларнинг эътирози бор. Эфиопия соғлиқни сақлаш вазири бӯлгунига қадар жаноб (аниқроғи, ӯртоқ) Гебрейесус “Тиграи озодлик фронти” радикал миллатчи партиясининг аъзоси эди.

Сиёсий мухолифларнинг таъкидлашича, тиграйлар ҳокимият учун курашда очликка маҳкум бӯлган  амхара қабилалари вакилларини қуруқликдан оммавий равишда ҳайдаган.

Партия мамлакатда ҳокимиятни қӯлга киритган пайтда Тедрос Гебрейесус Соғлиқни сақлаш вазири бӯлди, амхара қабиласи вакиллари уни очиқ геноцидда айбладилар. Айтгандай, айнан ӯша пайтда у Билл Гейтс билан алоқаларни мустаҳкамлади.

Эҳтимол, бу душманларнинг туҳматидир, аммо бундай экзотик биографияга эга бӯлган шахс Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари бӯлиши ажабланарли ҳолдир.

Бу воқеа Россия учун нимаси билан муҳим? Бу америкалик ҳамкорлар доим эгаллаб олишга уринаётган  халқаро институтларнинг таназзулга учраётганини яққол намойиш этмоқда. Биз буни кӯп марта бошдан кечирганмиз.

Бошида “ХВФдан олинган қарз” деган ҳийлага учдилар. Қарзларни зӯрға тӯлаб,  ҳақиқий мустақилликларини тикладилар. Сӯнгра йиллар давомида Жаҳон савдо ташкилотидан ӯрин олишга  уриндилар.

Россия кӯп нарсаларни қурбон қилиб ЖСТдан ӯрин олди, қоидаларга риоя қилади, бу бахт эмасми? Йӯқ, ЖСТнинг барча қоидалари ва нормаларига зид равишда очиқдан-очиқ ноқонуний санкциялар билан “сийлашди”, янгиларини ӯйлаб чиқмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси ЖСТнинг эркин бозор ғояларига мутаносибми, йӯқми, бу билан кимнинг ҳам иши бор?!

Айнан шу ҳолат халқаро спорт ташкилотларида ҳам кузатилмоқда. Россия взносларни ҳалол тӯлайди, барча талабларни бажаради, россиялик спортчилар куну тун допинг тестларини топширадилар. Аммо, йӯқ, таҳқирли, атайин абсурд санкциялар шу ерда ҳам кутмоқда.

Энди Россия «Спутник V»ни  — дунёдаги биринчи ва афзалликлари исботланган вакцинанинг тасдиқланишини кутмоқда.

Глобал дунёнинг бир қисми сифатида  унинг барча халқаро ташкилотлари шунчаки бошқарув воситалари эканлигини тушуниш керак. Улар учун курашмоқ, улар билан ишламоқ керак. Хитойлик ӯртоқлар каби. Ва дунёнинг барча  давлатлари сахийларча ҳомийлик қилаётган муҳтарам ташкилотлар америкалик ишбилармонларга қарам бӯлиб қолишига йӯл қӯймаслик лозим.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: