ПАРИЖДА ТОЖИКИСТОН АРХЕОЛОГИЯСИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

Байрам Франциянинг Шарқ дӯстлари уюшмаси билан ҳамкорликда ӯтказилди.

11 декабр куни Париждаги  “Гиме” Осиё санъати миллий музейида Тожикистон археологияси куни ӯтказилди, деб хабар беради Тожикистоннинг Франциядаги элчихонаси.

Тадбирда француз ва хорижий археолог ва тарихчиларнинг ( (Анри Поль-Франкфор, Фредерик Брюне, Франсис Ришар, Валери Залески, Гарри Фальк, Этьен де ла Весье ва бошқалар) Тожикистон ва Франция ӯртасидаги ҳамкорлик тарихига оид маърузалари тингланди,  унда археологик қазишмалар натижалари, тожик давлатининг қадимдан то ӯрта асрларгача бӯлган тарихий жойлари ва ёдгорликлари, жумладан, қадимий Саразм шаҳарчаси ҳақида маълумотлар очиб берилган.

Тожикистон элчиси Жамолиддин Убайдулло ӯз нутқида сӯнгги 40 йил мобайнида икки давлат ӯртасидаги археология соҳасидаги ҳамкорликнинг юксак даражаси ва муҳим ютуқларидан мамнунлигини изҳор қилди.

Элчи мисол тариқасида “Гиме” музейида 13 октябрда очилиб, 2022 йилнинг 10 январигача давом этадиган, очилиш маросимида президентлар Эмомали Раҳмон ва Эмманюэль Макрон иштирок этган, Тожикистон тарихий экспонатлари кӯргазмаси ҳақида эслатиб ӯтди.

Кӯргазмада Тожикистон Миллий музейи ва Миллий археология музейининг 211 та санъат асари намойиш этилмоқда.

Бу ерда тожик халқининг турли тарихий даврлари – зардуштийлик, ахомонийлар империяси, юнон-бақтрия давлати, кушонийлар ва сосонийлар давлатининг тарихи  акс эттирилган.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: