“ТОЖИКИСТОН РОССИЯ БИЛАН ТЕМИР ЙӮЛ АЛОҚАЛАРИНИ ТИКЛАШГА ТАЙЁР”

Икки йилдирки, ТТЙ  ходимларининг кӯпчилиги маош тӯланмайдиган таътилда.

«Тожикистон эндиликда барча санитария талабларига риоя қилган ҳолда Россия билан темир йӯл алоқаларини тиклашга тайёр”, – хабар берди “Азия-Плюс”га Тожикистон темир йӯллари давлат унитар корхонаси матбуот котиби Анвар Латифзода.

Аммо, ҳозирча, унинг сӯзларига кӯра, Тожикистон ва Россия ӯртасида темир йӯл орқали мусофирлар ташиш қатновини йӯлга қӯйиш ҳақида гап кетгани йӯқ.

«Умид қиламизки, бу иш яқинда амалга ошади. Қуруқликдаги чегаралар очилиши билан биз темир йӯл қатновини давом эттиришга тайёрмиз”, деди Латифзода.

Унинг сӯзларига кӯра, темир йӯл қатнови тӯхтатилгач, корхонанинг кӯплаб ходимлари тӯловсиз таътилга жӯнатилган.

«Россия билан алоқалар тӯхтагунга қадар “Тожикистон Темир Йӯллари” давлат унитар корхонасида 1400  нафар проводниклар  ишлаган, ёпилгандан сӯнг уларнинг кӯпчилиги маошсиз таътилга жӯнатилган. Бошқа ходимларимиз билан ҳам вазият шундай”, – қӯшимча қилди Латифзода.

Матбуот котибининг қайд этишича, ҳозирги кунда фақат юк ташувчи поездлар қатнамоқда. “Чекловлар фақат мусофирларни ташишга тегишли, юк ташишга эмас. Тожикистондан Россияга машиналар ва ҳар хил юкларни жӯнатиш мумкин”, – таъкидлади у.

Шунингдек, у Тожикистон – Россия йӯналиши бӯйича чартер поездлари қӯйилиши ҳам ҳозирча кутилмаётганини айтди. “Бундай рейслар ҳали режалаштирилмаган, чунки фуқаролардан ҳеч қандай сӯров йӯқ”, – таъкидлади Латифзода.

Эслатиб ӯтамиз, 2020 йилнинг 16 мартидан коронавирус пандемияси туфайли Тожикистон ва Россия ӯртасидаги мусофирлар ташиш темир йӯл қатнови тӯхтатилган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: