БОХТАР ШАҲАР МАЪМУРИЯТИ БОБОЖОН ҒАФУРОВНИНГ ЯНГИ ҲАЙКАЛИ УЧУН ЖОЙ ҚИДИРМОҚДА

Бохтар шаҳар маъмурияти “Тожиклар” китобининг муаллифи Бобожон Ғафуровга янги ёдгорлик тайёрладилар ва айни пайтда уни ӯрнатиш учун муносиб жой қидирмоқдалар.

Бохтар шаҳри бош қурилиш бошқармаси раҳбари  Комрон Гуловнинг айтишича, янги ёдгорлик Душанбе “Худфонд”и томонидан тайёрланган.

«Бобожон Ғафуровнинг янги ҳайкали учун шаҳар бюджетидан 170 минг сомоний маблағ ажратилди. Ҳайкалтарош Алижон Чоршанбиев раҳбарлигида  яратилган ёдгорлик тайёр. Биз уни сентябр ойида олиб келган эдик, аммо ҳозирча шаҳар маъмурияти муносиб жой қидирмоқда. Режага кӯра, 2022 йилда ёдгорлик янги жойда ӯрнатилиши керак”, – қӯшимча қилди Комрон Гулов.

Бохтар шаҳри бош архитектори Валижон Ятимзода “Азия-Плюс”га берган интервьсида шаҳар маъмурияти ёдгорлик ӯрнатилишининг иккита вариантини кӯриб чиқаётгани ҳақида хабар берди.

«Биринчи вариант– Ато Муҳаммаджонов номидаги вилоят театрининг автотураргоҳи, иккинчи вариант– “Қӯрғон” тепалиги ҳудуди. Биз эскизнинг иккита вариантини тайёрлаяпмиз ва уларни шаҳар ва Хатлон вилояти раҳбариятига кӯриб чиқиш учун тақдим этамиз. Ӯрнатиш жойи тӯғрисида қарор қабул қилинганида, биз лойиҳани тайёрлаймиз”,- таъкидлади Ятимзода.

Унинг сӯзларига кӯра, айни пайтда Бобожон Ғафуровнинг эски ҳайкали  турган шаҳар маъмурияти ва “Ватан” қасри ёнидаги жой Генпланга тӯғри келмайди.

Эслатиб ӯтамиз, Бохтарда академик Ғафуровга ёдгорлик  90-йилларнинг ӯрталарида Бобожон Ғафуров кӯчасида шаҳар маъмурияти яқинида ӯрнатилган эди. Ёдгорлик муаллифи Тожикистон Халқ рассоми, Бохтар шаҳри “Худфонд”и раҳбари Раҳимжон Ҳамдамовдир.

Бироқ мутахассислар ёдгорлик муаллифларини унинг стандартларга жавоб бермаслиги ва Бобожон Ғафуровга умуман ӯхшамаганлиги учун кӯп маротиба танқид қилганлар.

Шундан сӯнг, 2017 йилда ёдгорликни кӯчириш ва янгисини буюртма бериш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шу кунларда “Она дуоси” (Майдони дуои модар) ёдгорлиги қурилиши бошланганлиги ҳақида хабар тарқалди. “Дуои модар” ёдгорлиги ва майдони қурилиши учун шаҳар маъмурияти тадбиркорлардан бирига собиқ 21-автобаза ҳудудидан 0,60 гектар ер ажратиш илтимоси билан мурожаат қилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: