ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ! БУНИ ЎҚИНГ! БУЮК БРИТАНИЯДА «ОМИКРОН» ШТАММИДАН БИРИНЧИ ОДАМ ЎЛДИ

Айни пайтда инглиз шифокорлари Лондондаги барча коронавирус билан оғриганларнинг тахминан 40% «омикрон» штамми билан касалланган деб ҳисоблайдилар.

Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг маълум қилишича, коронавируснинг янги «омикрон» туридан биринчи марта бир киши вафот этди, деб хабар бермоқда Sky News телеканали.

Бунгача дунёда коронавируснинг «омикрон» нави билан касалланганларнинг ҳеч қандай ўлими хабар қилинмаган эди.

«Афсуски, бу ҳақиқат. «Омикрон» касалхонага ётқизилишга сабаб бўлади ва афсуски, «омикрон» билан оғриган битта беморнинг ўлими тасдиқланди», деди Бош вазир.

Лондон гигиена мактабининг башоратларига кўра, қишда Буюк Британияда ётқизиладиганлар сони ўтган йилги кўрсаткичлардан ошиб кетиши, миллий соғлиқни сақлаш тизимининг юкланишига сабаб бўлиши мумкин.

Аввалроқ Борис Жонсон халққа мурожаат қилиб, фуқароларни қайта эмлашга чақирди. Баёнотдан сўнг, миллий Соғлиқни сақлаш хизматининг веб-сайтида рўйхатдан ўтишни истаганлар оқими камайди.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги тури илк бор Жанубий Африкa ва Ботсванада топилган эди. У олдинги штаммлардан жуда кўп мутациялар билан ажралиб туради.

Штамм «омикрон» деб номланди.

Аввалроқ, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари «омикрон» билан касалланганларнинг касаллиги осонроқ кечишини айтиб ўтишган.

Айни пайтда Россияда «омикрон» билан касалланиш бўйича тасдиқланган 16 ҳолат қайд этилган. Барча беморлар Жанубий Африкадан келган сайёҳлардир. Айни пайтда улар шифокорлар назорати остида.

«Омикрон» белгилари-олдингидай қаттиқ чарчоқ, иситма, йўтал, бош оғриғи ва иштаҳани камайишидир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: