МАРКАЗИЙ ОСИЁЛИК МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИ РОССИЯДА ОЙИГА 47 МИНГ РУБЛДАН ЗИЁД ПУЛ ТОПАДИЛАР

Шу билан бирга ишчиларнинг қарийб 80 фоизи Россия қонунчилигида белгиланган вақтдан кӯпроқ ишлашга мажбур.

Марказий Осиёдан келиб Россияда ишлаётган  ишчининг ӯртача ойлик даромади 47,1 минг рублни ташкил этади. Бу рақамни Россия муҳожирлар федерацияси ходимлари ва Москва давлат университети олимлари ҳамкорликда ӯтказган тадқиқот давомида аниқладилар, деб ёзади “Российская газета”

Маълумот тӯплаш учун тадқиқотчилар ӯтган йилнинг қиш ойларидан бошлаб муҳожирлар ӯртасида сӯров ӯтказишни бошладилар. Бунинг учун ишчи сӯровномадан ӯтиши ва 64 та саволга жавоб бериши керак эди. Шундай қилиб, мамлакатнинг турли минтақаларида яшовчи 4700 нафар ишчидан жавоб тӯплашга муваффақ бӯлдилар.

«Муҳожирларнинг ӯртача маоши россияликларнинг ӯртача иш ҳақига жуда яқин бӯлиб чиқди”, –деди Россия муҳожирлар федерацияси президенти Вадим Коженов.– Тӯғриси, уларнинг ӯзи 77,2 минг рубл даромад олишни хоҳлайдилар”.

Росстат маълумотига кӯра, Россия фуқаросининг ӯртача даромади ойига 54,6 минг рублни ташкил этади ва якка тартибдаги тадбиркорлар ва хусусий бандликни ҳисобга олган ҳолда ӯртача даромад 32,4 минг рублни ташкил этади.

 

РУС ТИЛИНИ БИЛИШ КӮПРОҚ  ПУЛ ТОПИШГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?

Тадқиқотларга кӯра, муҳожирларнинг атиги 22 фоизи кунига саккиз соат ишлаш имкониятига эга. Ишчиларнинг 27,5 фоизи кунига ӯн соатгача, 27 фоизи 10 дан 12 соатгача, 22,4 фоизи 12 соатдан ортиқ ишлайдилар. Шундай қилиб, чет эллик ишчиларнинг қарийб 80 фоизи Россия қонунчилиги рухсат берганидан кӯпроқ ишлайди, қайд этади Коженов.

Маълум бӯлишича, қурилиш ва таъмирлаш соҳасида энг кӯп пул топиш мумкин, кейинги ӯринда  логистика ва омборларда ишлаш туради. Уй-жой коммунал хӯжалиги ва қишлоқ хӯжалигида камроқ иш ҳақи қайд этилди.

«Бу тақсимот қурилиш ишларида, шунингдек, таъмирлаш билан шуғулланадиган ёки транспорт билан боғлиқ бӯлганларга қӯшимча талаблар қӯйилиши билан боғлиқ, улар юқори малакага эга бӯлишлари керак, деб тушунтирди Коженов. – Кӯпгина хорижликлар учун ишга киришдаги жиддий муаммо бюрократик расмиятчиликлар бӯлиб қолмоқда, шунинг учун улар маоши одатда маоши паст бӯлган “соя” секторга мурожаат қилишади”.

Мутахассисликка эга бӯлишдан ташқари, муҳожирларнинг даромадига  рус тилини билиш ҳам таъсир  қилиши маълум бӯлди. Шундай қилиб,муҳожирларнинг 14 фоизи –  рус тилини ёмон биладиганлар, рус тилида мулоқот қилишда муаммоси бӯлмаганларга қараганда ойига ӯртача 11 минг рубл кам маош оладилар.

Россия муҳожирлари федерацияси президенти хорижлик ишчилар дуч келадиган яна бир муаммо – уй-жой масаласини ҳам қайд этди.

Хорижий ишчиларнинг 80 фоизи квартираларда яшайди: 71 фоизи ижарада, яна 9 фоиз дӯстлари ёки қариндошлариникида туради. Шу билан улар асосий маиший қулайликларга эга бӯлишади, аммо бундай квартираларда одамларнинг зичлиги инфекция тарқалиши нуқтаи назаридан хавфли ва қӯшниларнинг норозилигига сабаб бӯлади, деди Коженов.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига кӯра, жорий йилнинг январ ойидан сентябр ойигача бӯлган даврда 1 миллион 597 минг 481 нафар Тожикистон фуқароси ишлаш учун Россияга келган. Бу кӯрсаткич бӯйича Тожикистон Марказий Осиё минтақаси давлатлари орасида иккинчи ӯринни эгаллади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: