ТОЖИКИСТОНДА АВТОМОБИЛ ОЙНАЛАРИНИ ҚОРА (ТОНИРОВКА) ҚИЛИШ НАРХИ ОШАДИ: НЕГА?

Тожикистон ҳукумати автомобил ойналарини қора (тонировка) қилиш учун янги тарифларни тасдиқлади.

Тожикистонда автомобил ойналарини тонировка қилиш учун рухсатнома нархи ошади.

Шундай қилиб, автомобилининг ойналарини қора қилишни истаганлар аввалгидан 6.2% кўпроқ пул тўлашлари керак.

Янги тарифлар 2022 йилнинг январ ойидан бошлаб амал қилади.

Бу ҳисоб-китоблар учун индикатор (кўрсаткич) нинг ошиши туфайли содир бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тожикистонда ҳисоб-китоблар бўйича битта кўрсаткич 60 сомонийни ташкил этади, бироқ 2022 йил 1 январдан 64 сомоний қилиб белгиланади.

Шу билан бирга, турли йиллар чиққан автомобиллар учун нарх ҳар хил бўлади.

2005 йилда чиққан автомобиллар ойнасини тонировка қилиш учун рухсатнома олиш келгуси йил бошидан 5 минг 504 сомонийни ташкил этади. Ҳозирги кунда бу кўрсаткич 5 минг 160 сомонийдир.

Шундай қилиб, 2004 йил 31 декабргача ишлаб чиқарилган автомобиллар эгалари 65 кўрсаткичда пул тўлашади.

Янги йилдан бошлаб нарх 4 минг 160 сомонийгача кўтарилади.

Ушбу маблағ тўланмаган тақдирда, ДАН ходимлари томонидан қоидабузарликлар аниқланганда ҳайдовчилар машиналарининг тонировкаларини олиб ташлашлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилдан буён Тожикистонда ушбу лицензия нархи ошиб келган. Ўшанда нарх ошиши 160 сомонийни ташкил этган эди.

Таъкидлаш жоизки, 2000 йилдан  2009 йилга қадар Тожикистонда автомобиллар ойнасини қора (тонировка) қилиш тақиқланган эди. Тожикистон ҳукумати 2009 йилдан бошлаб автомобилларни қора (тонировка) қилиш учун пуллик рухсатномалар бера бошлаган.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: