ТОЖИКИСТОНЛИКЛАР ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИДА УЧ КУН ДАМ ОЛАДИЛАР

Бу йил душанбеликлар Янги йилни мамлакатимиз бош майдонидаги анъанавий Янги йил шоусисиз кутиб оладилар.

Тожикистон аҳолиси Янги йил байрамида дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда уч кун – 1-3 январ кунлари дам оладилар, – “Азия-Плюс”га республика мустақил касаба иттифоқи федерациясида хабар бердилар.

«Бу йил байрам шанба кунига, яъни дам олиш кунига тӯғри келганлиги сабабли, Тожикистон Республикасининг “Байрам кунлари тӯғрисида”ги Қонунига мувофиқ, кейинги  иш куни автоматик тарзда дам олиш куни саналади”,– дея изоҳлади манба.

Пойтахтнинг “Дӯстий” майдони ва бошқа ноҳияларида янги йил арчалари ӯрнатилган. Аммо коронавирус пандемияси сабабли Республика штаби  қарори билан мамлакатимиз бош майдонида маданий-кӯнгилочар дастур ӯтказилмайди. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида байрам тадбирлари ӯтказилиши ҳақида ҳозирча маълумот йӯқ.

Эслатиб ӯтамиз, ӯтган йили Коронавирусга қарши курашиш республика штаби COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида оммавий янги йил тадбирлари ва бошқа байрам тантаналарини бекор қилишга қарор қилган эди. Ушбу қарор билан Янги йил арчаси, оммавий сайл ва бошқа байрам тантаналарини ташкил қилиш таъқиқланади.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: