ТОЖИКИСТОН НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИМПОРТИНИ КЎПАЙТИРДИ

Тожикистон хориждан ёқилғи сотиб олиш ҳажмини аста-секин оширишда давом этмоқда, бироқ бу мамлакат ичидаги товарлар нархига таъсир қилмайди.

Тожикистон энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги нефт маҳсулотлари олиб кирилиши ва ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берди.

«Авесто»да келтирилган маълумотларга кўра, Тожикистонда 2021 йилнинг 10 ойида 20,4  минг тоннадан сал кўпроқ нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, бу даврда 495 минг тоннадан зиёд нефт маҳсулотлари импорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилдагига нисбатан 1,4% га кўпдир.

Импортнинг умумий маблағи $ 312 млн. дан ортиқни ташкил этди.

Тожикистон асосан Россия ва Қозоғистондан нефт маҳсулотларини импорт қилади.

Аввалроқ мамлакатда 50 дан ортиқ ўрганилмаган, аммо истиқболли нефт ва газ конлари топилгани маълум қилинганди.

Ҳозиргача Тожикистондаги барча захираларнинг атиги 27% қазиб олинади ва қайта ишланади.

Эслатиб ўтамиз, расмий маълумотларга кўра, республикадаги барча транспорт воситаларининг 60% дан ортиғи ёқилғи сифатида суюлтирилган газдан фойдаланади. Давлат назорати ва харидлар ҳажмининг кўпайишига қарамасдан, ушбу турдаги ёқилғи нархи доимий равишда ошиб бормоқда.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: