ТОЖИК ММА ЖАНГЧИСИ МУИН ҒАФУРОВ ДОПИНГ ТУФАЙЛИ ЖАНГЛАРДАН ЧЕТЛАТИЛДИ

Тожикистонлик аралаш яккакураш жангчиси Муин Ғафуров допинг тестининг ижобий натижаси туфайли олти ойга жангларда иштирок этишдан четлатилди, бу ҳақда MMA Fighting хабар бермоқда.

Тожик жангчисида канрерон аниқланган. 2021 йилнинг 7 сентябрида Муин Даны Уайтнинг номзодлар серияси финалида канадалик Чад Анхелигер билан жангга чиққан эди. Ғалаба қозонган тақдирда Ғафуров UFC билан шартнома тузган биринчи тожик жангчиси сифатида тарихга кириши мумкин эди, бироқ у ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан мағлуб бӯлди.

Тожикистон вакили билан бирга полшалик Лукаш Бржески ҳам дискваликация қилинди. 29 ёшли спортчи Дилан Поттерни мағлуб этгани учун UFC билан шартнома имзолаган эди, аммо энди унинг ғалабаси бекор қилинади.

Жазоланганидан сӯнг Бржески лигада қолиши ҳақида ҳозирча маълумот йӯқ, бироқ у 2022 йилнинг июнигача октагаонга кира олмайди.

Эслатиб ӯтамиз, Муин бугунги кунгача ММА рейтингига кӯра Тожикистонда биринчи рақамли жангчи ҳисобланар эди.

Муин Ғафуров профессионал фаолиятини 2013 йилда бошлаган ва шу кунга қадар 21 та жанг ӯтказиб, 17 тасида ғалаба қозонган ва 4тасида мағлуб бӯлган. ACA, ONE FC, ADW турнирларида қатнашган.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: