DUSHANBE CITY РОССИЯ ВА БОШҚА МАМЛАКАТЛАРДА ҚӮЛЛАНИШ МУМКИН БЎЛГАН ЧИП-КАРТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ЎТМОҚДА

Dushanbe City мижозлари учун янги имкониятлар пайдо бўлди: эндиликда банк картасидан нафақат Тожикистонда, балки Россия ва бошқа давлатларда ҳам фойдаланиш мумкин.

«Мир» ва Express Pay  тўлов тизимлари ўртасидаги ҳамкорлик «Душанбе Сити»  МДТ га бир тегиш билан контаксиз тўлов имконияти мавжуд бўлган чип карталарини чиқариш имконини берди.

«Душанбе Сити»  МДТ янги пластик карталарининг асосий афзаллиги шундаки, у ҳали ҳам Тожикистон миллий тўлов тизимининг картаси бўлиб, картанинг орқа томонидаги «Мир» логотипи Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Белоруссия ва бошқа мамлакатлардаги барча тўлов терминалларида ундан фойдаланиш мумкинлигини билдиради.

Бу янги чипли карталар жуда хавфсиз, қулай бўлиб, бир лаҳзада қилинган харидлар учун тўлаш имконини беради.

Express Pay ва «Мир» тўлов тизимларининг интеграцияси доирасида Dushanbe City карталарига пул ўтказиш амалиётларини амалга ошириш янада қулайлашди.

Dushanbe City барча мижозлари аллақачон Россия банклари пул ўтказмаларини олишлари мумкин. Бунинг учун DC NEXT мобил дастуридаги ҳар бир фойдаланувчига виртуал карта очилган, унинг рақами маблағ жўнатувчига етказилиши керак.

Россиядан маблағ жўнатувчи учун бевосита ўз банкининг мобил дастурида «карта рақами орқали ўтказиш» хизматини танлаши ва Dushanbe City виртуал картасининг рақами ва ўтказиладиган пул суммасини кўрсатиши кифоя.

Пул куннинг исталган вақтида ва ҳафтанинг ҳар қандай кунида, шу жумладан, дам олиш кунлари ва байрамларда ҳам дарҳол қабул қилувчига берилади.

Dushanbe City  «Мир» тўлов тизими билан ўзаро муносабатлар доирасида пул ўтказиш имкониятларини кенгайтирмоқда.

«Мир» тўлов тизими-Россиянинг миллий тўлов тизимидир. Россиянинг энг йирик кредит ташкилотлари, шу жумладан, 260 дан ортиқ банклар ушбу тизим иштирокчиларидир.

«Мир» ТТ Тожикистондан ташқари, Ўзбекистон, Қирғизистон, Белоруссия, Арманистон ва Абхазия миллий тўлов тизимлари ўртасида ўзаро карталарни қабул қилишни ўз ичига олган тизимлараро ҳамкорликни ташкил этди.

Шундай қилиб, пул ўтказмалари ривожланиши билан энди шартномалар тузиш ва ҳар бир банк учун техник уланиш талаб қилинмайди.

Имкониятлар нафақат чет элдан пул ўтказмаларини қабул қилиш учун кенгайтирилди, балки Россиянинг исталган банкининг «Мир» карталарига пул ўтказмаларини юбориш ҳам мумкин бўлди. DC NEXT ҳамёнини смартфонга юклаб олиш орқали мижозларимиз Россияда бўлган болалар-талабалар ва бошқа қариндошларига пул юборишлари мумкин.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: