БЎСТОН ШАҲРИДАГИ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Суғд вилоятининг Бўстон шаҳридаги 11-мактаб ўқитувчиси пора билан қўлга олинди, дея хабар беради коррупцияга қарши кураш агентлиги матбуот маркази.

У $500ни олиш вақтида қўлга олинган.

Агентлик маълумотларига кўра, «А» исмли фуқаро агентлик бўлимига мурожаат қилиб, Бўстон шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мамажон Солиевга нисбатан чора кўришни сўраган.

«Гумонланувчи етуклик аттестатини тайёрлаб бериш учун 1 минг доллар талаб қилди ва 500 доллар олгач, қолган суммани олиб келишни айтди»,-дейилади коррупцияга қарши кураш матбуот маркази хабарида.

Солиевга нисбатан 247-модда (фирибгарлик) бўйича жиноят иши очилган ва тергов олиб борилмоқда.

Коррупцияга қарши кураш агентлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда Тожикистоннинг энг коррупциялашган органлари орасида 136 факт билан таълим ва илм-фан соҳаси учинчи ўринни эгаллаган.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: