СУҒД ВИЛОЯТИ АЁЛЛАРИ ВА ҚИЗЛАРИГА ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ГРАНТЛАР БЕРИЛДИ

 Ҳунарманд аёлларга халқ хунармандчилиги ва касаначиликни ривожлантириш учун субцидиялар ажратилди.

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода 60 нафар аёл ва қизларга грантлар топширди.

«Грантлар хунарманд аёллар ва ижодкор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини қӯллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш, шунингдек, аёллар ва қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ажратилди”, – дейилади Суғд вилояти маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Грантнинг умумий маблағи 420 минг сомоний бӯлиб, лойиҳани амалга ошириш муддати 2021-2025 йиллар.

Қайд этилишича, Хужанддан олти нафар ҳунарманд аёллар, жумладан, Матлуба Ниёзова, Насиба Абдуқодирова, Мутриба Султонова, Салима Кимсанова, Бароат Ӯрунова ва Насиба Бобожонова шаҳар маъмуриятидан 5 минг сомонийдан 10 минг сомонийгача маблағ олган.

Шунингдек, Атлас ва Суғд атласи-2021 танловининг уч нафар ғолиби – Дилфуза Муқимова, Қурбоной Сатторова ва Мадина Анварова ҳам Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг мукофотларини олганлиги қайд этилди.

Аввалроқ Суғд вилояти ҳокимияти грант даъвогарлари сӯнгги икки йил ичида резидент сифатида рӯйхатдан ӯтишлари кераклигини  таъкидлаган эди. Ҳар бир лойиҳани амалга ошириш муддати камида олти ой.

Душанбеда бӯлиб ӯтган ишбилармонлар форумида ҳам  қишлоқ хӯжалигида аёллар салоҳиятини қӯллаб-қувватлаш дастурлари орқали ривожлантириш, ҳудудларда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: