ТОЖИКИСТОН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЭКСПОРТИНИ ОШИРДИ

Республика электр энергиясини қӯшнилар – Афғонистон ва Ӯзбекистонга етказиб беради.

Тожикистон йил бошидан буён электр энергияси сотишдан 93,5 миллион доллар фойда кӯрди.

Айтиш жоизки, 2021 йилда электр энергияси экспорти ӯтган йилга қараганда 1,8 марта ошган.

Тожикистон энергетика сектори маълумотига кӯра, экспорт суммаси 40, 5 миллион доллардан ошган.

Тожикистонда жами 18,7 миллиард кВт/соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқарилган, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга кӯпдир.

Аввалроқ “Барқи тоҷик” Очиқ Ҳиссадорлик Холдинг Компанияси Афғонистон ва Ӯзбекистон электроэнергетика компаниялари билан 2021 йил учун электр энергияси етказиб бериш бӯйича шартномалар тузгани ҳақида хабар берилган эди.

Қайд этилишича, келишувга кӯра, баҳор-ёз даврида Ӯзбекистон ва Афғонистонга 3 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилиш режалаштирилган эди.

Аввалроқ Тожикистон САSА-1000 лойиҳасини амалга оширишда давом этиши ҳақида хабар қилинган эди.

Республика Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабирнинг сӯзларига кӯра, Тожикистон лойиҳани амалга оширишда ӯз мажбуриятларидан воз кечмайди.

CASA-1000 Марказий Осиё энергетика тизимларини Жанубий Осиё – Қирғизистон ва Тожикистонни  Афғонистон ва Покистон билан боғлаш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган электр энергияси савдоси механизмларини ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: