ТОЖИКИСТОН ҚАРИЙБ 100 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ ОЛДИ

2021 йилда Тожикистонга ӯтган йилгидан икки баравар кӯп инсонпарварлик ёрдами кӯрсатилган.

Тожикистонга яқин ва узоқ хорижнинг 61 та донор давлатидан инсонпарварлик ёрдами кириб келди, деб хабар беради Республика божхона хизмати.

Донор давлатлар Тожикистонга коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун дори-дармон, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари юборган.

Умуман республикага йил бошидан буён 94,78 миллион доллардан зиёд маблағга маҳсулот етказиб берилган.

Жорий йилнинг 11 ойида республикага жами 28, 5 минг тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Бу муддат ичида Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида ун, ӯсимлик ёғи, дори-дармон, медикаментлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа кӯп нарсалар етказилди.

Мамлакат йил бошидан буён умумий миқдорда ӯтган йилгидан икки баравар кӯп ёрдам олди.

Тожикистоннинг учта асосий донорларидан бири Хитой: мамлакат улуши 30,7 фоизни ташкил этди. АҚШ умумий  инсонпарварлик ёрдамининг 16,7 фоизини, Россия – 10,6 фоизини юборган.

Россия Тожикистонда мактабларда овқатланиш тизимини ривожлантириш учун 11,2 миллион доллар ажратди. 2020-2021 йилларда мактаб ӯқувчилари учун Россия озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун қӯшимча 10 миллион сарфланади.

Шунингдек, Россия молиявий кӯмагида Тожикистонга КамАЗ автомобили базасида тӯртта мобил клиника, экспресс-диагностика мобил лабораторияси етказиб берилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: