ТУМАН ЯҚИНЛАШМОҚДА!!! ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР КОМИТЕТИ ТАВСИЯЛАРИ

Синоптикларнинг хабар беришича, 2021 йилнинг 17-18 декабр кунлари тоғли ҳудудлар ва довонларда туман тушиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар комитети бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида аҳолидан қуйидаги тавсияларга амал қилишни сӯрайди:

Туман чоғида кӯриш масофасининг қисқариши, нақлиёт ҳаракатининг сустлашуви, йӯл-транспорт ҳодисалари содир бӯлиш эҳтимолининг  ошиши каби хавфли омиллар келиб чиқади.

Туман пайтида ӯзингизни иложи борича ҳимоя қилиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:

–Юрак-қон томир ва ӯпка касалликлари билан хасталанган шахслар кӯчага чиқишдан ӯзингизни тийинг;

— Пиёдалар кӯча ва йӯлларни кесиб ӯтишда ӯта эҳтиёткор бӯлинг;

—нақлиёт воситаси ҳайдовчилари тезликни оширманг ва йӯл-ҳаракати қоидаларига катъий амал қилинг;

— ҳайдовчилар  турли хил беҳуда маневрларни бажарманг, бир-бирингизни қувиб ӯтманг;

—Эҳтиёт бӯлинг, ҳаво ва йӯл шароити рухсат этилганидан ортиқ тезликни оширманг;

— Чоррраҳалар ва пиёдалар ӯтиш жойларида ӯта эътиборли бӯлинг;

— Ҳаракатнинг интенсивлигини, ҳаракат йӯналишидаги кӯриш даражасини,  транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ва ҳолатини  ҳисобга олиб, тезлик меъёрларига риоя қилинг;

Фавқулодда вазиятлар комитети эслатади: туман барча йӯл ҳаракати иштирокчилари учун хатарли эканини унутманг. Эҳтиёт ва эътиборли бӯлинг!

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: