ХУЖАНДЛИК МАКТАБ ӮҚУВЧИСИ БОКУ ОЛИМПИАДАСИДА ҒОЛИБ БӮЛДИ

Тожикистонлик мактаб ӯқувчиси Шукрона Охунова IV Халқаро олимпиада медали билан тақдирланди.

Тожикистонлик ӯқувчи қиз Шукрона Охунова “Истеъдодларни тайёрлаш лабораторияси 2021” IV Халқаро олимпиадасида совринли ӯринни эгаллади.

Мактаб ӯқувчиларининг мусобақаси Озарбайжон пойтахти Бокуда бӯлиб ӯтди.  Тожикистонлик иқтидорли ӯқувчи учинчи ӯринни эгаллади.

Хужанд шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабарига кӯра, аниқ фанлар – математика, химия ва физика бӯйича ӯтказилган халқаро олимпиадада Тожикистондан уч нафар иштирокчи – душанбелик Фирдавси Фаридун, хужандлик Муҳаммадробеъ Муҳаммадёр ва Шукрона Охунова қатнашдилар.

«Лаёқатли ӯқувчилар учун давлат таълим муассасаси 9-синф ӯқувчиси Шукрона Охунова учинчи ӯринни эгаллади ва бронза медални қӯлга киритди”, – дейилади хабарда.

Фирдавси Фаридун ва Мухаммадробеъ Мухаммадёрга олимпиадада қатнашганлик сертификати топширилди, деб қӯшимча қилишди шаҳар маъмуриятида.

Таъкидлаш жоизки, бу иқтидорли қизнинг биринчи мукофоти эмас. Шукрона Охунова ӯтган йили химия фани бӯйича республика олимпиадасида иштирок этиб, олтин медални қӯлга киритган эди.

Аввалроқ хабар берилганидек, Туркияда ӯтказилган математика, физика, химия, инглиз тили, география, биология, жаҳон тарихи, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бӯйича XIII Халқаро олимпиадада тожикистонлик мактаб ӯқувчилари 68 та фахрли ӯринни (20 та олтин, 22 та кумуш, 26 та борнза медални) қӯлга киритган эдилар.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: