БУТУН БОШЛИ ОИЛАНИ УРИБ ЮБОРГАН ҲАЙДОВЧИ АЙБДОРЛИГИ ИСБОТЛАНСА, 15 ЙИЛ КОЛОНИЯ ЖАЗОСИГА МАҲКУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН

Бир оиланинг тӯрт нафар аъзосини уриб юборган Душанбе шаҳри фуқароси Нурали Ғаффоровга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 212-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қӯзғатилган.

Унда 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Бу ҳақда “Азия-Плюс”га Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳар бошқармасида  хабар берилган.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлигининг   Душанбе шаҳар бошқармаси хабарига кӯра, ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 212-моддаси 4-қисми билан жиноий иш қӯзғатилган эди. Ушбу моддада 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кӯзда тутилган.

«Энди 4-қисм 5-қисм билан алмаштирилди, унда максимал – 15 йилгача қамоқ жазоси кӯзда тутилган, бироқ буни суд белгилайди”, – қайд этилди бошқарма хабарида.

Айни пайтда “Мерседес” ҳайдовчиси Нурали Ғаффоров уриб юборган 3 ёшли боланинг саломатлигини шифокорлар  барқарор деб баҳоламоқдалар.

Абдухолиқовлар оиласи онаси яқинларидан бирининг “Азия-Плюс”га маълум қилишича, болалар ва уларнинг онаси “Истиқлол” касалхонасида шифокорлар назоратида. Жабрланганлар аҳволи ҳозир мӯътадил  ҳолатда, шифокорлар уларнинг саломатлигини тиклаш учун барча имкониятларни ишга солмоқдалар.

Абдухолиқовлар оиласи жабрланган йӯл транспорт ҳодисаси 7 декабр куни содир бӯлган эди. Ҳуқуқ тарғибот идоралари маълумотига кӯра, Душанбе шаҳрида яшовчи 33 ёшли Нурали Ғаффоров маст ҳолатда автомашинани бошқариб, пойтахтнинг Фирдавсий кӯчаси бӯйлаб катта тезликда ҳаракатланаётган пайтда нақлиёт воситасини бошқара олмай  йӯл четига бориб урилиб, пиёдалар йӯлагиги учиб кетган ва пиёдаларга бориб урилган.

Натижада 39 ёшли Жамшед Абдухолиқов, унинг 33 ёшли рафиқаси ва 8 ҳамда 3 ёшли икки фарзанди турли тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Оила бошлиғи Жамшед Абдухолиқов 8 декабр куни касалхонада вафот этган.

Республика Давлат автомобил назорати маълумотига кӯра, 11 ой ичида Душанбеда маст ҳолатда автомобил бошқариш билан боғлиқ 358 та ҳолат қайд этилган. Шундан тӯртта ЙТҲ натижасида 7 киши ҳалок бӯлган, яна 8 нафар турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Тожикистон Маъмурий ҳуқуқбузилиши кодекси 332-моддасига кӯра, маст ҳолатда нақлиёт воситасини бошқариш 15 сутка қамоқ жазоси ёки 5 йил муддатга нақлиёт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан бирга энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдорида жаримага тортилишга сабаб бӯлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: