«ИСТИҚЛОЛ» ТУННЕЛИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН ВАҚТИНЧА ЁПИЛАДИ

20 декабрдан бошлаб, «Истиклол» туннели қисман таъмирлаш ишлари учун ёпилади, дея «Азия-Плюс»га Республикаси Давлат автомобил назорати инспекцияси матбуот маркази хабар берди.

«20 декабрдан бошлаб, ҳар куни  соат 9:00 дан 13:00 гача туннел орқали ҳар икки томондан транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади», — деди Респулика ДАН масъули.

Қайд этишларича, таъмирлаш ишлари қанча давом этиши ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, бу туннел орқали транспорт қатнови учун биринчи чеклов эмас. Жорий йилнинг ёзида ҳам бешинчи июндан бошлаб таъмирлаш ишлари туфайли туннел ёпилган эди.

Ӯша пайтда таъмирлаш ва реконструкция ишлари 3 ойгача давом этиши ва туннелга ёритиш мосламалари, кузатув камералари ва ҳаво тозалагичлар ўрнатилиши айтилган.

Tуннел қурилиши тарихи

«Истиқлол» туннели қурилиши 2003 йилда Тожикистон ва Эрон ўртасидаги тегишли битим доирасида бошланган.

Қурилиш қиймати $39 млн.ни ташкил этди, шундан $7,8 млн. Тожикистон ҳукумати томонидан ажратилди, қолган маблағлар Эрон томонидан грант ($ 10 млн.) ва кредит ($21,2 млн.) шаклида тақдим этилди.

Туннел 2006 йилда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва ўша пайтдаги Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинажод иштирокида расман фойдаланишга топширилган эди. Бироқ, лойиҳавий хатолар туфайли туннел ичига сув сизиб чиқди.

2014 йилнинг апрелида туннелни қайта таъмирлаш ишлари бошланган, бироқ иш маблағ етишмаслиги туфайли тез орада тўхтатиб қўйилган эди.

Эрон ва Тожикистон ҳукуматлари ушбу иншоотдаги тугалланмаган ишларни якунлаш учун 6 миллион доллар миқдорида қўшимча маблағ ажратишга келишиб олган. Томонлар қолган ишлар учун 3 миллион доллардан ажратишга ваъда берган. Бироқ, Тожикистоннинг Эрон билан муносабатлари 2016 йилда ёмонлашди ва фақат 2019 йилга келиб яна яхшиланди.

«Истиқлол» туннели Душанбе-Хужанд трассасида (Шимолий Тожикистон), Душанбедан 90 км. шимолда, Анзоб тоғ довони остида жойлашган. «Истиқлол» туннелининг узунлиги -5,2 километрдир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: