МУҲОЖИРЛАРНИНГ РОССИЯДАН ПУЛ ӮТКАЗМАЛАРИ МИҚДОРИ. КИМГА ҚАНЧА?

Тожик муҳожирларининг  2021 йилнинг охирида ӯз ватанларига пул ӯтказмалари миқдори камайди, аммо шунга қаромай, улар  МДҲ давлатлари орасида кучли учликка кирдилар.

Россия банки эълон қилган маълумотларга кӯра, 2021 йилнинг учинчи чорагида ҳорижий давлатлар  меҳнат муҳожирлари Россиядан  7,2 миллииард доллар маблағ ӯтказганлар.

МДҲ давлатларига қарийб 3,8 миллиард доллар “кетган” ва Тожикистон пул ӯтказмалари миқдори бӯйича кучли учликдан ӯрин олган.

«Тожик муҳожирлари республикага 534 миллион долларга яқин маблағ жӯнатган, бироқ жорий йилнинг охирида бу кӯрсаткич 1,8 фоизга камайган”, – дейилади Марказий банк баёнотида.

Шу тариқа, Россиядан энг катта пул ӯтказмалари қабул қилган кучли учлик:

Ӯзбекистон (1,6 млрд доллар)

Қиргизистон (619 млн доллар)

Тожикистон (534 млн доллар)

Рӯйхатнинг кейинги ӯринларидан Озарбайжон (281 млн доллар) ва Арманистон (268 млн доллар) жой олган.

Учинчи чоракда ушбу беш давлатга ӯтказилган маблағнинг энг катта ӯсиши Ӯзбекистонда қайд этилган — 29,5%.

Умуман олганда, 2021 йилнинг учинчи чорагида жисмоний шахсларнинг  Россиядан бошқа давлатларга пул ӯтказмалари ҳажми 11 028 миллиард долларни ташкил этди. Бу ӯтган чоракдагига нисбатан 5 фоизга кам, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан эса 6 фоизга кӯпдир.

Россиядан  маблағ жӯнатилган узоқ хорижий давлатлар бешлиги қуйидагилар:

Швейцария (1,8 млрд доллар)

АҚШ (698 млн доллар)

Буюк Британия (587 млн доллар)

Германия (311 млн доллар)

Туркия (277 млн доллар)

 

Улар орасида фақат Туркияда пул ӯтказмалари ӯсиши кузатилди – 1%. Пул ӯтказмаларининг энг кӯп  камайиши эса Германияда кузатилди —  29,7%.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: