ДУШАНБЕ ШАҲРИДАГИ «КОРВОН» БОЗОРИДА ОЛТИ ҚАВАТЛИ АВТОТУРАРГОҲ ОЧИЛДИ

Автотураргоҳ бир йил ичида қурилган.

Пойтахтнинг Шамси-10 кўчасида 16 декабр куни  «Бозори Корвон» МЧЖнинг замонавий олти қаватли автотураргоҳи очилди, — дея хабар бермоқда Душанбе шаҳар ҳукумати.

Объектнинг умумий майдони 14 минг метр квадратни ташкил этади. Автотураргоҳ бир вақтнинг ўзида 448 та автомобилни сиғдира олади.

«Автотураргоҳ замонавий дизайндан фойдаланган ҳолда қурилган, бинонинг юқори қаватида кузатув маркази жойлашган. Масъул шахслар 12 та монитор ва 171 та кузатув камераси ёрдамида бозордаги тартибни кузатиб боради», — дейилади шаҳар ҳукумати хабарида.

Маълумотларга кўра, Hikvision компаниясининг барча ўрнатилган ускуналари бозор атрофидаги ҳудудни, яъни 2 минг метр квадратдан ортиқ майдонни назорат қилади.

Бу Марказ ёнғин сигнализацияси тизими билан ҳам жиҳозланган бўлиб, агар сигнализация ишласа, ҳодиса бозорнинг қайси кириш жойида ёки қайси қаторида содир бўлгани аниқланади.

Реконструкция давом этмоқда

Айни пайтда «Корвон» бозорини реконструкция қилиш давом этмоқда. Бозорнинг бир қисми аллақачон ишга туширилди. Бино 33 минг 135 метр квадрат майдонда қурилган бўлиб ва 2 қават ҳамда ертўладан иборат.

Ушбу қисмда 24 та монитор ва 366 та камерали кузатув маркази мавжуд.

Бозорнинг ушбу қисмида қурилиш ва реконструкция ишлари 2020 йил апрел ойида бошланган эди. Шу билан бирга, жорий йилда бозорнинг 1 ва 24-сонли кириш жойларида бинолар қурилди. Қурилиш ишлари 8 ва 9-кириш атрофида давом этмоқда.

«Бозори Корвон» МЧЖ савдо марказининг умумий майдони 107 минг метр квадратдан ортиқ майдонни эгаллайди. Реконструкция ишлари якунлангач, бу ерда 6 мингдан зиёд тадбиркор ва ишбилармонга савдо-сотиқ учун замонавий шароитлар яратилади.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: