КӮЛОБЛИК УСТА ЭНГ КАТТА ДОИРА ЯСАДИ

  У  Генниснинг рекордлар китобига кирмоқчи.

Таниқли уста Саиднодир Хайдаров улкан миллий мусиқа асбоби — доира ясади, дейди Марказий Осиё ахборот хизмати. Кўлоблик 33 ёшли уста диаметри 1.8 метрли ўз ижодини Гиннеснинг рекордлар китобига қайд этиш ниятида.

Саиднодир Хайдаров икки ой ичида баҳайбат доира яратди, аммо ишга тайёргарлик деярли бир йил давом этди: уста бир дона қорамол терисини зўрға топишга муваффақ бўлди.

Саиднодир Ҳайдаровнинг айтишича, бу миллий асбоб унинг учинчи иши бўлиб, дастлабки иккитасининг диаметри бир ярим метр бўлган. У ўзининг улкан ижод намуналаридан бирини Тожикистон Президентига тақдим этди. Бу иш учун халқ чолғу-асбоблари устасига 15 минг сомоний тўланган. Дарвоқе, устанинг илк асари Тожикистон Миллий музейи мусиқа асбоблари залининг асосий экспонатидир.

Саиднодир Хайдаров унчалик катта бўлмаган уйида халқ чолғуларини яратишга мажбур: такрорий мурожаатларга қарамай, маҳаллий ҳокимият унга ер участкаси ёки устахона ва дўкон учун жой ажратмаган.

«Бу ер жуда тор – ҳовлили уйнинг майдони атиги икки сотихгина, Худога шукур, тўртта болам бор, мен ишлатадиган асбоблар эса улар учун хавфли», — дейди Саиднодир Хайдаров.

Саиднодир Хайдаров миллий чолғу-асбобларининг 13 турини, жумладан, най, дутор, доира кабиларни ясайди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ, Исроил ва Европа мамлакатларидан келган сайёҳлар устанинг ижодларини мамнунлик билан сотиб олишади.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: