СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОЖИКИСТОНДА ЭМЛАШ ИШЛАРИНИНГ БОРИШИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кӯра, республика фуқароларининг 58,1 фоизидан ортиғи коронавирусга қарши эмланган.

Тожикистонда катта ёшли аҳолининг 58 фоизидан ортиғи коронавирусга қарши вакциналар билан эмланган.

Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг маълумотига бироан, Тожикистонда 15 декабр ҳолатига кӯра 3 миллион 386 минг 686 киши COVID-19га қарши эмланган. Бу мамлакат катта ёшли (18ёшдан катта)  аҳолисининг 58,1 фоизини ташкил қилади.

Шунингдек, иккинчи дозани белгиланган муддатда 2 миллион 754 минг 739 киши ёки мамлакат аҳолисининг 47,3 фоизи қабул қилган.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш бӯйича республика штабининг қарорига мувофиқ Тожикистонда 18 ёшдан ошган фуқароларнинг  COVID-19га қарши эмланишлари мажбурийдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмланмаган фуқароларга оилавий шифокорлар ёки маҳаллий тиббиёт пунктларига мурожаат қилишни тавсия қилади.

Эслатиб ӯтамиз, вакцина мамлакатимиз фуқароларига бепул тақдим этилади. Ҳозирга қадар республикада COVAX механизми доирасида ва инсонпарварлик ёрдами сифатида 6 миллион дозага яқин коронавирусга қарши вакциналар олинган.

Аҳолини  COVID-19га қарши эмлашда CoronaVac, AstraZeneca, Pfizer, Moderna ва Спутник V вакциналаридан фойдаланилади.

15 декабр куни Тожикистонга 141минг 570 доза Pfizer-BioNTech вакцинаси етказиб берилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: