“СУЛТОНИ КАБИР” БОЗОРИ ТАДБИРКОРЛАРИ ЭНДИ “КУШОНИЁН” БОЗОРИДА САВДО ҚИЛАДИЛАР

Бозор раиси Аваз Кабиров тадбиркорлардан тезроқ бозорни бӯшатишларини сӯради.

Душанбедаги “Султони Кабир” бозори савдогарлари янги “Кушониён” бозорига ӯтказилади. Бу ҳақда 17 декабр куни эрталаб “Султони Кабир” бозори тадбиркорлари ва Душанбе шаҳар маъмурияти ходимлари билан учрашувда маълум қилинди.

Йиғилишда пойтахт раиси ӯринбосари Умед Гуреззоданинг маълум қилишича, бозорни “Кушониён”га кӯчириш учун 600дан зиёд тадбиркорлар ариза топширишган.

Унинг сӯзларига кӯра, тадбиркорларга ижара масаласида имтиёзли муддат берилади.

— «Кушониён» бозори ҳозирданоқ тадбиркорларни қабул қилишга тайёр, – таъкидлади Гуреззода.

Унинг айтишича, тадбиркорларга 1 мартгача “Султони Кабир”да қолишга рухсат берилган. Ушбу санадан олдин янги бозорга кӯчганларга шу даврдан бошлаб 1 июнгача ижара тӯловидан озод этилиши ваъда қилинган. 1 мартдан кӯчганлар эса 1 мартдан 1 июнгача ижара ҳақидан озод қилинади.

Учрашувда Исмоил Сомоний ноҳияси раиси Сами Шарифзода, «Кушониён» бозори директори Муҳаммадшоҳ Давлатшоҳзода, Фирдавсий ноҳияси раиси Фатҳиддин Усмонзода ва “Султони Кабир” бозори эгаси  Аваз Кабиров иштирок этдилар.

Учрашувда Кабиров тадбиркорларга қарата : ”бошқа илож йӯқ, биз бозорни бӯшатишимиз керак, илтимос, кечиктирманглар”, — деди.

Айрим тадбиркорлар бозор ёпилишига норозилик билдириб, мутасаддилардан “Султони Кабир”да камида яна ӣир йил қолишга рухсат беришларини сӯрадилар, аммо уларга рад жавоби берилди. Шаҳар маъмурияти вакиллари бунинг иложи йӯқлигини, чунки якуний қарор аллақачон  қабул қилинганини айтдилар.

Эслатиб ӯтамиз, 2020 йилнинг бошида Душанбедаги “Ҷол-Ҷом” қурилиш материаллари бозори ёпилган эди.Бозор ҳудудида кӯп қаватли турар-жой бинолари, меҳмонхоналар қурилиши бошланган. Ушбу бозорнинг тадбиркорлари ва савдогарлари янги  “Кушониён” савдо марказига кӯчирилган эдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: