ТОЖИКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ЧЕГАРАСИДА ЯНА ОТИШМА СОДИР БӮЛДИ

Тожикистон ва Қирғизистон ӯртасидаги чегара ҳудудларидаги можаро тӯқнашувга айланмай, тинч йӯл билан ҳал бӯлди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат комитети чегара хизмати маълумотига кӯра, қурол қӯлланилган ҳодиса тожик-қирғиз чегарасида содир бӯлган.

Маълум қилинишича, можарога Боткен вилоятининг Кочо-Бою мавзесидаги чегара ҳудудидаги қурилиш сабаб бӯлган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик комитети маълумотига кӯра, тожик чегарачилари қурилиш ишлари ноқонуний олиб борилаётган деб ҳисоблаганлар. Ҳарбийлар ва тинч аҳоли ӯртасида жанжал келиб чиққан. Тӯйнашувнинг олдини олиш учун тожик ҳарбийларидан бири ҳавога бир неча марта огоҳлантирувчи ӯқ узган.

Маълум бӯлишича, воқеадан сӯнг Қирғизистоннинг Боткен  вилояти йӯналишидаги чегара вакили билан Тожикистон Исфара йӯналиши чегара вакилининг зудлик  билан учрашуви бӯлиб ӯтган.

Томонлар бир томонлама тергов ишлари олиб боришга ва натижаларни якунлаш учун учрашишга келишиб олишди.

Айни пайтда тожик-қирғиз чегарасидаги вазият барқарорлаштирилган.

Тожикистон томони ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермаган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: