ҲИНДИСТОН ТОЖИКИСТОНГА ГРАНТ ЁРДАМИ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛДИ

Икки давлат ӯртасидаги келишув Ҳиндистон ҳукумати томонидан 1,5 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратишни кӯзда тутади.

Ҳиндистон ва Тожикистон ижтимоий ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш бӯйича ӯзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Шартнома Ҳиндистон ҳукумати томонидан Тожикистонга жамиятни ривожлантиришнинг юқори самарали лойиҳаларини амалга ошириш учун грант ёрдамини тақдим этишни назарда тутади.

Ҳужжатни Ҳиндистоннинг Душанбедаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вираж Сингх ва Тожикистон Молия вазири Файзиддин Каҳҳорзода имзолади, деб хабар қилди элчихона матбуот хизмати.

Келишувга мувофиқ Тожикистон Молия вазирлиги қиймати 16,94 миллион сомонийдан ошмайдиган (тахминан 1,5 миллион доллар) лойиҳаларни амалга оширишни  таклиф қилади.

Лойиҳалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, болаларни ҳимоя қилишга қаратилган.

Хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунар таълими, қишлоқ хӯжалиги ва агросаноат, қайта тикланувчи энергия манбалари, энергетика, савдо, нақлиёт ва коммуникация соҳаларида инфратузилма яратилади.

Учрашув доирасида томонлар Ҳиндистоннинг Тожикистондаги яна бир лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ӯтамиз, Ҳиндистон Чортут қишлоғидан Душанбедаги  Айний айланасигача 8 қаторли автомобил йӯли қурмоқда. Лойиҳанинг тахминий қиймати 17,54 миллион доллар грант маблағини ташкил қилади. Бугунги кунгача қурилиш ишларининг қарийб 35 фоизи бажарилган, қолган 65 фоизи 2022 йилнинг  октябр ойигача бажарилиши кутилмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: