КИЧИК ҲАЖГА ҚАЧОН РУХСАТ БЕРИЛАДИ

Кичик Ҳаж зиёратини адо этиш истагида бўлган Тожикистон фуқаролари ҳокимиятдан тегишли рухсатни кутмоқда.

Тожикистон фуқаролари COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика штабининг расмий рухсатномасидан сўнг Саудия Арабистонига кичик Ҳаж қилиш имкониятига эга бўлади.

Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон»га дин, урф-одатлар, байрам ва маросимларни тартибга солиш бўйича қўмита матбуот котиби Афшин Муким маълум қилди.

Ушбу қарор қабул қилиниши кутилмоқда, кичик Ҳаж қилишни истаган фуқаролар тайёргарлик кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони томонидан белгиланган бир қатор шартлар бажарилса, мамлакатга киришга рухсат берилади.

Шундай қилиб, Саудия ҳукумати коронавирусга қарши эмланган чет элликларга мамлакатга ташриф буюришга рухсат беради. Шу билан бирга, COVID-19 вакциналари Саудия Арабистони ҳукумати томонидан тасдиқланиши керак.

Pfizer, AstraZeneca, Moderna, Johnson & Johnson, Sinopharm ва Sinovac вакциналари бу рўйхатга киритилган.

2022 йил бошидан Саудия Арабистони тасдиқланган вакциналар рўйхатига Россиянинг «Спутник V» сини ҳам киритади.

Шундай қилиб, коронавирусга қарши вакциналари билан эмланган Тожикистон фуқаролари Маккага боришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонига чет элликлар, жумладан Тожикистон фуқаролари учун кириш 2020 йилнинг феврал ойи охирида коронавирус авж олгани туфайли вақтинча тўхтатилган эди.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: