РОССИЯ ТОЖИКИСТОНДАН МЕВА ВА САБЗАВОТ ТАШИЛИШИДАГИ 50 ФОИЗЛИК ЧЕГИРМАНИ УЗАЙТИРДИ

«Российские железные дороги» компанияси Тожикистондан  мева ва сабзавот транзитининг 50 фоизлик чегирмасини узайтирди. Бу ҳақда 16 декабр куни компаниянинг телеграмдаги расмий канали хабар берди.

Тожикистон учун юкларни ташишдаги чегирма бутун 2022 йил давомида амал қилади. Бу жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини Россияга етказиб беришга ҳам тааллуқли бӯлиб, ушбу тоифадаги товарлар учун 50 фоизни ташкил қилади.

Тожикистондан Россияга экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари таркибининг  асосий улушини пиёз, қуритилган мевалар ва узум ташкил этади.

Эслатиб ӯтамиз, Россия 2013 йилда Тожикистонга юк ташишда чегирмалар бера бошлаган. Дастлабки дисконт  12,8 фоизни ташкил этган бӯлса, 2018 йилга келиб чегирмалар босқичма-босқич оширилиб, 50 фоизга етди. Россия Тожикистоннинг асосий савдо шериги бӯлиб  қолмоқда. Жорий йилнинг 11 ойида икки давлат ӯртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,13 миллиард долларни ташкил   этди.

Аввалроқ Федерация Кенгашининг аграр озиқ-овқат сиёсати ва атроф-муҳитни бошқариш бӯйича комитети раиси Сергей Митин Тожикистон қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини экспорт қилишнинг асосий муаммоларидан бири бу мамлакатдаги корхоналарни сертификатлаштиришнинг мураккаблиги эканлигини таъкидлаган эди.

Сенаторнинг тушунтиришича, сертификатлаштириш тӯғрисидаги ариза Тожикистон аъзо бӯлмаган Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи  регламентига мувофиқ топширилади. Россия вакилининг хулосасига кӯра, мамлакатлар ӯртасидаги агросавдо янги босқичга кӯтарилиши учун қишлоқ хӯжалиги мажмуаси ишлаб чиқаришига янги технология ва навларни жорий этиш зарур.

«2021 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар “Ӯзбекистон темир йӯллари” ҳиссадорлик жамияти ва “Тожикистон темир йӯллар” давлат унитар корхонасига тегишли музлаткичли ҳаракатланувчи составга Ӯзбекистон ва Тожикистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилишга 50 фоизлик чегирмалар жорий этилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ӯтамиз, “Российские железные дороги” компанияси 2018 йилда Ӯзбекистон ва Тожикистондан мева-сабзавотларни ташиш учун худди шундай 50 фоизлик чегирма жоий қилган эди.

Аввалроқ компания юк ташиш тарифлари пасайтирилгани ҳақида хабар берган эди. Ушбу чегирма  қора металлар, контейнерлар, контрейлар ва мева-сабзавотларни ташиш учун ҳам тааллуқли.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: