ТУРКИЯ ВА ТОЖИКИСТОН ВИЗАЛАРНИ БЕКОР ҚИЛДИ

Туркия ва Тожикистон 2022 йил 1 январдан виза чекловлари бекор қилинганлигини эълон қилди. Бу ҳақда Туркия саноат ва технология вазири Мустафа Варанк маълум қилди, дея хабар бермоқда RestProperty.ru

Қайд этиш керакки, Тожикистон Туркиянинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори бўлиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида давлатлар ўртасидаги товар айланмаси 362 миллон АҚШ долларини ташкил этди.

Эндиликда мамлакатлар 17 банддан иборат битимга имзо чекишди. Уларнинг барчаси савдо алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, икки мамлакат савдо-саноат палаталари ўртасида меморандум ва енгил саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

«Визани бекор қилиш тўғри ва мантиқий қадамдир. Энди фуқароларимиз Тожикистонга чекловларсиз ташриф буюришлари мумкин, ишончим комилки, бу алоқаларимизни янада мустаҳкамлайди ва халқларимизни яқинлаштиради», — дея таъкидлади Варанк.

Тожикистон Республикаси ҳукуматининг янги қарорига мувофиқ, 2022 йилнинг 1 январдан дунёнинг 52 давлати фуқаролари республикага кириши учун бир томонлама визасиз режим жорий этилади.

Қайд этиш керакки, Тожикистон 52 мамлакат фуқаролари учун 2022 йилдан бошлаб визасиз режим жорий этади. Юқорида қайд этилган фармонга мувофиқ бундай шахсларнинг Тожикистон ҳудудида бўлиш муддати 30 кун қилиб белгиланган.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: