ДУНЁ 2022 ЙИЛДА НЕФТ БИЛАН БОҒЛИҚ КЎНГИЛСИЗЛИКЛАРНИ КУТМОҚДА

«Омикрон» таҳдиди, шу жумладан, бозорда ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда нефтнинг 2022 йилдаги нархи маълум бўлди.

Эксперт 2022 йилда нефт нархининг пасайишини башорат қилди, деб ёзади «Prime» агентлиги.

«БКС Мир инвестиций» бозор фонди мутахассиси Игор Галактионовга кўра, нефт қиймати уни ортиқча етказиб бериш туфайли пасаяди.

Шу билан бирга, нефт нархининг ўртача йиллик даражаси бир баррел учун $ 71 даражасида қолади. Бундай башорат яқин келажакда нефт нархининг кўтарилмаслигини билдиради.

Галактионов, шунингдек, нархларнинг тушиши бўйича башоратлар билан шошилишга арзимаслиги айтди.

«Нефт ва нефт маҳсулотлари захиралари камайишда давом этмоқда, Америка рафинерияларидан ҳафталик ёқилғи етказиб бериш эса кунига рекорд кўрсаткич-23 миллион баррелга етди», — дея қайд этди эксперт нашрга берган интервюсида.

Шу сабабли Brent нефтининг бир баррели 72.5 — 76 доллар туриши мумкин.

Бундан ташқари, нарх билан боғлиқ вазиятга коронавируснинг янги штамми тарқалиши ва унга дунёдаги реакция таъсир қилади. Юқумли касалликлар мутахассислари, сиёсатчилар ва бозор иштирокчилари «Омикрон» тадқиқоти ва инфекция статистикасини яқиндан кузатишмоқда.

Экспертнинг қўшимча қилишича, вазиятнинг ёмонлашуви нефт котировкасига салбий таъсир кўрсатиши ва Brent нинг бир баррели 70-72 долларга пасайиши мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: