КЕТИШ ВАҚТИ КЕЛДИ: РОССИЯ АҚШНИ СОБИҚ ШӮРОЛАР ИТТИФОҚИ ДАВЛАТЛАРИ ҲУДУДИДА КӮРИШНИ ХОҲЛАМАЙДИ

Россия Қӯшма Штатлар собиқ Шӯролар Иттифоқи давлатлари ҳудудида ҳарбий иншоотлар қурмасликка ваъда беришларини таъкидламоқда.

РФ АҚШ собиқ итттифоқ ҳудудидан ҳарбий мақсадларда фойдаланмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган хавфсизлик кафолатлари тӯғрисидаги битим лойиҳасида маълум қилинган.

«Америка Қӯшма Штатлари собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи таркибида бӯлган ва Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига аъзо бӯлмаган давлатлар ҳудудида ҳарбий базаларни ӯрнатмайди”, дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, Қӯшма Штатлар собиқ шӯролар мамлакатлари инфратузилмасидан ҳеч қандай ҳарбий фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланмаслиги, шунингдек, улар билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмаслиги керак, деб ёзилган шартномада.

2021 йилнинг 31 августида Афғонистондан қуролли кучлар олиб чиқилгач, Қӯшма Штатлар ӯз  армиясини дислокация қилиш учун янги жой излай бошлади. Америка ӯзининг манфаатли позициясини тиклаб, Марказий Осиёда ҳарбий базалар ӯрнатмоқчи. Бу маълумот биринчи марта The Washington Post газетасида пайдо бӯлди.

Россия ва республикаларнинг ӯзи АҚШнинг бу истагига қарши чиқдилар ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида бир неча бор таъкидладилар. Шунга қарамай, америкалик дипломатлар Марказий Осиёдаги, жумладан, аввал жойлашган Қирғизистон ва Ӯзбекистондаги объектларга киришни тиклаш имкониятларини фаол ӯрганмоқда.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ӯз хавфсизлигини хавф остига қӯйишни хоҳламайдилар, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё минтақасида Америка ҳарбийларининг иштироки ноӯрин эканлигини кӯп маротиба таъкидлаган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: