ЁМҒИРДАН ҚОРГАЧА: БУ ҲАФТА ТОЖИКИСТОН АҲОЛИСИНИ ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТМОҚДА?

Яқин кунларда бутун мамлакат бӯйлаб ёғингарчилик бошланади, дам олиш кунлари кучли қор ёғиши туфайли ҳарорат пасайиб кетиши кутилмоқда.

Тожикистонда келаётган ҳафта ёғингарчиликка бой бӯлади: ёмғир билан бошланиб, якшанба куни қор ёғиши билан якунланади, деб хабар бермоқда Республика гидрометеорология агентлиги.

Душанбе аҳолисини ёмғирли ҳафта кутмоқда. 21-23 декабр кунлари пойтахтда ҳаво бироз булутли бӯлади, вақти- вақти билан ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ёғингарчиликнинг энг кӯп миқдори чоршанба куни кутилмоқда.

Ҳарорат кечаси +2-4°C,кундузи +11-14°C. Жума ва шанба кунлари қуёшли бӯлади, якшанба куни эса кучли қор ёғади.

Республика бӯйсунишидаги тоғли ноҳияларда ҳафта бошидан ёғингарчилик ёмғир ва қор шаклида бӯлади. Водийларда кечаси 0-5°C, тоғларда -2°C даражагача, кундузи Ваҳдатда +16°C, кечаси эса ҳаво ҳарорати +2°Cгача пасайиши кутилади.

 

Тоғли Бадахшон автоном вилоятида ҳафта бӯйи қор ёғади. Ёғингарчиликнинг энг кӯп мидори  22 декабрга тӯғри келади. Ҳарорат кечаси ғарбда 2-7°C совуқ, баъзи жойларда -13°C гача тушади. Аммо кундузи ТБАВда ҳаво ҳарорати  0 дан  +5°C даражагача.

Помирнинг шарқида кечаси 20-25°C аёз, баъзи жойларда -33°C даражагача пасайиб кетади. Кундузи -7 до -14°C даража совуқ кутилмоқда.

Суғд вилоятида шамол эсади, лекин нисбатан қуруқ. Фақат чоршанба куни ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати кундузи +10°C,кечаси +6°C атрофида, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бӯлгани каби 26 декабр куни қор ёғади, кечга яқин ҳаво ҳарорати -3°C даражагача тушади.

Тожикистон жанубида Хатлон вилоятида ҳаво иссиқ. Душанбадан пайшанбагача кундузи +13-17°C ҳароратда енгил ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Ҳафта охирига келиб, кундузи +6°C илиқ,  қор ёға бошлайди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: