ДУШАНБЕ ҚОРАКӮЛ ШАҲРИГА ЭСТАФЕТАНИ ТОПШИРДИ. ЭНДИ У МДҲ МАМЛАКАТЛАРИНИНГ МАДАНИЙ ПОЙТАХТИ САНАЛАДИ

Қирғизистоннинг Иссиқкӯл вилоятидаги Қоракӯл шаҳри 18 декабр куни Душанбе шаҳридан эстафетани қабул қилиб олди. Энди у Ҳамдӯстликнинг 2022 йилдаги  маданий пойтахти ҳисобланади, хабар беради МДҲ ижроия комитети.

Шу куни Садриддин Айний номидаги Тожикистон давлат академик опера ва балет театрида “Душанбе – МДҲ нинг маданий пойтахти – 2021” йилининг ёпилиш маросими бӯлиб ӯтди.

Манбага кӯра, маданий пойтахтнинг мақсади Ҳамдӯстлик мамлакатлари мулоқотини ривожлантириш ва маданий салоҳиятини бирлаштиришдан иборат.

Қирғизистоннинг Тожикистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Медер Соорбеков топшириш маросимида сӯзга чиқиб, Қоракӯл учун 2022 йил барча ижтимоий ва маданий жиҳатларда намунали бӯлишини таъкидлади.

Эслатиб ӯтамиз, МДҲ давлатлараро дастури доирасида ва Душанбе шаҳри Ҳамдӯстлик –2021 маданий пойтахти деб эълон қилинган кунларда  пойтахтда “Наврӯз Душанбе – маданий ва сайёҳлик алоқалари маркази” II Халқаро форуми бӯлиб ӯтган эди.

Шунингдек, 1 май куни “Сад ранги чакан” (“Чаканнинг юз ранги) Халқаро бадиий ҳунармандчилик фестивали бӯлиб ӯтди.

17 апрел куни Душанбе шаҳрида XI халқаро ярим марафон бӯлиб ӯтди, унда 7 та хорижий давлатдан 10 нафар спортчи иштирок этди. Халқаро танлов биродарлашган шаҳарлар ва Душанбе шаҳри билан ижтимоий-иқтисодий соҳада самарали ҳамкорлик қилаётган шаҳарлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди..

Май ойида Тожикистон пойтахтида “Аёл- ҳаёт манбаи” халқаро илмий-амалий анжумани бӯлиб ӯтди. Иштирокчилар хотин-қизларнинг давлат ижтимоий, маданий ва сиёсий ҳаётидаги ӯрни ва роли, ҳар томоналама иштироки даражаси билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилдилар.

2021 йилда Тожикистон пойтахтида жами 34 га яқин тадбир ӯтказилиши режалаштирилган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: