ЖССТ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КИМ РЕВАКЦИНАЦИЯ ҚИЛИНИШИНИ АЙТДИ

ЖССТ коронавирусдан ҳимоя қилиш учун кучайтирувчи дозаларга бўлган эҳтиёжни баҳолади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотининг (ЖССТ) коронавирусга қарши мустаҳкамловчи вакцинадан фойдаланиш бўйича тавсиялари фақат иммунитети заиф одамларга қўлланилади.

Бу ҳақда шу ташкилотнинг катта илмий ходими Сумия Сваминатан маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, соғлом одамлар учинчи уколни олишлари шарт эмас.

Айни пайтда, у келажакда гриппдан бўлгани каби, соғлом одамлар учун COVID-19га қарши доимий ревакцинация қилиш кераклигини билмаслигини айтди.

«Менимча, ҳар бир киши қанча ва қачон навбатдаги дозани олишини билишни истайди ва лекин биз буни билмаймиз», деди у.

Сваминатан, ЖССТ ҳозирда иммунитети заифлашган одамлар учун кучайтирувчи дозаларни тавсия қилганини эслатди.

Ноябр ойининг ўрталарида Жанубий Африкада коронавируснинг «омикрон» штамми топилди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Б. 1.1.529 ни «ташвиш орттирадиган» деб тан олди. Мутахассисларнинг фикрича, биринчи касалланганлар ва эмланганлар ҳам касалланиб қолиши мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: