ПРЕЗИДЕНТ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ҚАТТИҚ ТАНҚИД ҚИЛДИ

«ДИПЛОМ БЕРАМИЗ, ЛЕКИН КАЛЛАСИ БЎШ»

Президент камида иккита чет тилини билмайдиган давлат хизматчиларини ишга олишни тўхтатишни таклиф қилди.

Эмомали Раҳмон парламентга йўллаган Паёмида таълим тизимини, жумладан, мактаб ва университетларда хорижий тилларни ўрганишни танқид қилган.

«Таълим сифатини қандай яхшилаш мумкин? Ўзимиз ўзимизни алдаймиз. Биз учун таълим сифатидан кўра рақамлар муҳимроқдир. Биз фақат қоғоз парчаси-диплом бериш билан шуғулланаяпмиз. Лекин калла бўш. Таълим тизимини қайта кўриб чиқишимиз керак», — дейди Президент.

Президентнинг айтишича, ўқитувчиларнинг аксарияти эски ўқув дастурларига эга ва улар янги ахборот тизимини тушунмайди.

Президент Илм ва маориф вазирлигига кун эҳтиёжларига ва замонавий ахборот технологияларини ривожлантиришга мувофиқ рақамли таълимга ўтиш концепциясини ишлаб чиқиш ва ҳукуматга тақдим этишни топширди.

Шунингдек, у ҳар бир ўқитувчи икки чет тили- рус ва инглиз тилларини мукаммал ўзлаштириши лозимлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари Илм ва маориф вазирлигига педагогика йўналишидаги университетларда хорижий тиллар бўйича табиий, аниқ ва математик фанлар йўналишида ўқитувчиларни тайёрлаш учун алоҳида бўлимлар очиш кераклигини кўриб чиқишларини топширди.

Унга кўра, умуман, барча олий ўқув юртларида хорижий тилларни, айниқса, рус ва инглиз тилларини ўқитишни такомиллаштириш зарур.

«Тожикистон деярли 180 мамлакат билан дипломатик ва 130 мамлакат билан савдо алоқаларига эга. Биз университет битирувчиларини вазирлик ва идораларга ишга қабул қилганимизда, улар чет тилини билишмайди. Хорижий мамлакатлардаги ҳамкасблари билан қайси тилда мулоқот қилиши мумкин ва у муваффақиятга эриша оладими?» деб савол берди Эмомали Раҳмон.

Шунингдек, у 10 йилдан кейин камида иккита хорижий тилда гаплаша олмайдиган ҳукумат аъзолари ва давлат хизматчилари ишга олинмаслиги учун тизимни қонун доирасида ўрганиш ва амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: