РОССИЯДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИДАН ВОЗ КЕЧИШ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМАДИ

Ҳукумат қурилиш объектларида муҳожир ишчилардан воз кечишни қўллаб-қувватламади, чунки ишчиларнинг етишмаслиги натижасида уй-жой нархи 40 фоизга ошиши мумкин.

Россия Федерацияси ҳукумати қурилишда муҳожирлардан тўлиқ воз кечишни қўллаб-қувватламади, деб ёзади «Известия»  Россия Федерацияси вазирининг ўринбосари Марат Ҳуснуллиннинг бош идорасига таянган ҳолда.

Органнинг маълумотларига кўра, ишчи кучининг тақчиллиги сезиларли даражада қурилиш нархига таъсир қилади.

Муҳожирлардан воз кечилса, уй-жой нархи 10-40% ошиши мумкин. Ушбу маълумот давлат Думаси томонидан тижорат тизими иштирокида ўтказилган Россия қурилиш ташкилотлари сўровномасида келтирилган.

Сўралганларнинг  24% хорижий ишчи кучини рад қилиш мумкин эмаслигини айтишган.

Давлат Думасининг қурилиш, уй-жой ва коммунал хизматлар бўйича қўмитаси аъзоси Александр Якубовскийга кўра, ҳозирги вазиятда муҳожирларни тўлиқ тақиқлаш қурилиш ишларининг тўхташига олиб келади, бу эса қурилиш мутасаддиларининг фуқаролар олдидаги мажбуриятларини бажарилмаслигига сабаб бўлади.

Россия Федерацияси қурилиш вазирлиги қурилиш саноати олдида турган кенг кўламли вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, хорижий меҳнат муҳожирларини минтақаларга жалб қилиш масаласи ҳали ҳам долзарб эканини таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: