ТЕЗ ВА ДАҲШАТЛИ ӮЛИМ: КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР ҚАНЧА ЯШАЙДИЛАР?

Олим COVID-19 билан касалланган одам қанча вақтдан кейин вафот этиши ҳақида гапириб берди.

Одамлар коронавирус инфекциясини юқтиргандан тахминан уч ҳафта ӯтгач вафот этадилар. Бу ҳақда вирусолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Россия Федерациясида хизмат кӯрсатган фан арбоби Анатолий Алтштейн URA.RU  ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда маълумот берди.

Бундай қисқа вақт ичида ӯлим эҳтимоли инфекциянинг оғир шакли, эмланмаганлик  ва нотӯғри даволаниш туфайли ортади.

Унинг сӯзларига кӯра, бир неча кун аввал Буюк Британияда коронавируснинг  “омикрон” штамми билан касалланишнинг юқори даражаси қайд этилган.

«Демак, бу одамларда нима бӯлаётганини тушуниш учун уч ҳафта кутишимиз керак”, – деб таъкидлади олим.

Омикрон-штамми билан юқори ӯлим ҳолатлари ва оғир касалланиш кутилмайди, деб ҳисоблайди олим. Буни вируснинг ушбу вариантининг мутахассислар қӯлидаги маълумотлар кӯрсатмоқда.

Унинг қӯшимча қилишича, олимлар янги йилга қадар омикрон ҳақида кӯпроқ маълумот олишлари мумкин.

«Бу шамоллаш каби ӯтади. Ҳозирча айтишларига қараганда, касаллик жиддий эмас, лекин бу ерда гап асосан Жанубий Африкалик ёшлар ҳақида кетяпти”, – хулоса қилди профессор.

“КЭГ” контракт-тадқиқот компанияси бош директори, иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючковнинг таъкидлашича, ӯлим статистикасига касалликни бошдан кечиргандан  кейин вафот этган кишилар киради.

«Одам COVID-19дан кейин тузалиб кетади, лекин унда ковид асоратлари қолади, сурункали касалликлар фонида у бир неча ой ичида вафот этади. Бу ковиддан деб ҳисобланмайди. Лекин аслида бу ӯлимларни ҳам COVID-19 билан боғлиқ деб ҳисоблаш керак”, таъкидлади Крючков.

Эслатиб ӯтамиз, коронавирусдан ӯлиш хавфи сурункали касалликлар, ортиқча вазн ва бошқа омиллар туфайли ортади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: