ТОЖИКИСТОНДА САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЕШ ЙИЛЛИК РЕЖАСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Тожикистон Президенти кейинги беш йил енгил ва оғир саноатни, шунингдек, металлургияни ривожлантиришга қаратилиши керак, деди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 2022-2026 йилларда саноатни ривожлантириш бўйича беш йиллик режани эълон қилди.

Шу билан у 500 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш ва аҳоли даромадини 2 баробар кўпайтириш ҳақида кўрсатма берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, жорий йилда мамлакатда 250 дан ортиқ турли корхона фойдаланишга топширилди, кўплаб иш ўрни яратилди.

Эмомали Раҳмон енгил саноатни қўллаб-қувватлаш мақсадида пиллачилик билан шуғулланувчи корхоналар учун янги имтиёзлар — атлас ва адрас ишлаб чиқаришни таклиф этди.

«Бундай корхоналарни 10 йилга ҚҚС (НДС) тўловидан озод этилишини топшираман», — деди Эмомали Раҳмон.

Бундан ташқари, Президент саноат ва янги технологиялар вазирлигига бошқа идоралар билан биргаликда янги замонавий технологияларга ўтиш, инновацион паркларни ривожлантириш бўйича кўпроқ ишлашга кўрсатма берди.

«Барча тизимлар бу жараёнда иштирок этиши керак», дея қўшимча қилди у.

Президент мамлакат рангли металлургияда катта ресурсларга, дори-дармон ишлаб чиқаришда улкан салоҳиятга эга эканлигини эслатиб ўтди.

Эмомали Раҳмон бундан ташқари, кейинги беш йил ичида саноат корхоналари иши бўйича янги концепциялар ишлаб чиқиш, турли қувватдаги янги завод ва фабрикалар яратишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида кўрсатма берди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: