ТОЖИКИСТОН КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛИК СЕРТИФИКАТИ АСОСИДА QR-КОДЛАРНИ БЕРИШНИ БОШЛАЙДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни амалга оширишга имкон берадиган асбоб-ускуналар олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги QR-код тизимини ишга тушириш учун ускуналар олди ва яқин кунларда Тожикистонда эмлаш асосида QR-кодлар беришни бошлайди, деди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиологик хавфсизлик, фавқулодда вазиятлар ва тез  тиббий ёрдам бошқармаси бошлиғи Наврӯз Жафаров “Азия-Плюс”га.

Ушбу тизим Тожикистонда  Жаҳон банки кӯмагида жорий этилади. “Ускуналар аллақачон олинган, ӯрнатиш ишлари давом этмоқда. Умид қиламизки, яқин кунларда тизим ишга тушади ва  эмлаш сертификатини тақдим этиш асосида QR-кодлар берилади”, деди Наврӯз Жафаров.

Ҳозирга қадар мамлакатимиздаги ПЗР-тестлари ӯтказиладиган ва “COVID-19сиз саёҳат” порталига киритилган барча лабораториялар аввалги тизим бӯйича ишламоқда ва 48 соат таъсир амал қиладиган  тест натижаларига кӯра QR-кодларни бера бошлайди.

Ушбу кодлар бӯйича барча маълумотлар янги тизим маълумотлар базасига ӯтказилади ва шундан сӯнг QR-кодлар фақат эмлаш асосида берилади, деди Наврӯз Жафаров.

 

ТОЖИКИСТОНДА БЕРИЛГАН ЭМЛАНГАНЛИК ҲАҚИДАГИ СЕРТИФИКАТНИ ТАН ОЛМАСЛИК НОҚОНУНИЙДИР

Тожикистонда берилган эмлаш сертификатлари баъзан Россияда тан олинмайди.

Яқинда Челябинскка оиласи билан келган аёл “Азия-Плюс” таҳририятига мурожаат қилди.

«Ҳаммамиз Тожикистонда коронавирусга қарши  эмланганмиз ва сертификатимиз бор. Аммо сертификат бу ерда тан олинмайди, чунки унда текшириш учун QR-код мавжуд эмас. Ҳатто энг оддий савдо марказига боришга ҳам рухсат берилмайди”, –деб ёзади аёл.

Бироқ, Жафаровнинг айтишича, бу ноқонуний ҳисобланади.

“Россия Тожикистон фуқароларининг эмланганлик ҳақидаги сертификатларини тан олиши керак, чунки МДҲ доирасида тегишли келишувлар – Минск конвенцияси ва Кишинёв конвенцияси мавжуд.

 

РОССИЯГА САФАРГА ОТЛАНГАНЛАР ӮЗЛАРИ БИЛАН НИМА ОЛИШЛАРИ КЕРАК?

Айни пайтда Россияга кетаётган тожикистонликлардан чет эл паспорти ва “COVID-19сиз саёҳат” иловасига киритилган QR-код кӯринишидаги коронавирусга қарши ПЗР-тестнинг салбий натижалари бӯлиши талаб қилинади. Смартфонингизда ушбу илова ӯрнатилмаса, сиз Россия Федерациясига уча олмайсиз.

Ёдда тутмоқ муҳим: ПЗР-тестнинг таъсири 48 соат.

Бир қатор рус оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кӯра, 2022 йилнинг 1 февралидан Россияда коронавирусга қарши эмланганлик  ёки яқинда ӯтказилган COVID-19 фактини тасдиқловчи QR-кодларни мажбурий текшириш ҳақидаги ҳукумат қонуни кучга киради.

QR-коднинг мавжудлиги барча авиакомпанияларнинг –  ҳам рус ҳам хорижий авиакомпанияларнинг  йӯловчиларига тегишли бӯлади.

2022 йилнинг 1 февралига қадар QR-коддан ташқари,парвозлар учун салбий ПЗР-тестидан ҳам фойдаланиш мумкин

Тахминларга кӯра, Россия Федерациясида 2022 йилнинг 1 июнига қадар коллектив иммунитетнинг 80 фоизига эришиш учун  QR-кодлар мажбурий бӯлади, деб таъкидлади РФ Транспорт вазири ӯринбосари  Кирилл Богданов ТАСС маълумотларига кӯра.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: